Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистоннинг жанубий вилоятларидан янги ҳосил ўриги экспорти бошланди (фото)
ДолзарбМахсусФотосуратлар тўпламиЯнгиликлар

Ўзбекистоннинг жанубий вилоятларидан янги ҳосил ўриги экспорти бошланди (фото)

Бундан тахминан ўн кун аввал Ўзбекистоннинг энг жанубий ҳудуди – Сурхондарё вилоятининг Термиз туманидан янги ҳосил ўригининг биринчи партияларини экспорт қилиш бошланди, дея хабар бермоқда EastFruit экспертлари.

Термиз тумани маъмуриятининг маълум қилишича, плантациялари ушбу ҳудудда жойлашган “СПН Ҳумо агро” корхонаси ҳозирга қадар бир неча ўнлаб тонна эртапишар сархил ўрикларини ташқи бозорларга жўнатган.

«Термиз тумани Ўзбекистоннинг энг жанубида жойлашганлиги ва ўзига ҳос об-ҳавоси сабаб бошқа ҳудудларга қараганда мева-сабзавотлар эрта пишиб етилади. Шунинг учун ҳам корхонамиз Термиз туманида боғдорчилик фаолиятини йўлга қўйган бўлиб, 58 гектар майдонда ўрикнинг ҳосилдор эртапишар навларини етиштирмоқдамиз. Бу йилги мавсум давомида ўрикнинг ўзидан 270-300 тонна атрофида ҳосил олишни ва чет давлатларга экспорт қилишни режалаштирганмиз”, дейди “СПН Ҳумо Агро” корхонаси директори Нурбек Алиқулов Термез тумани ҳокимлигининг матбуот хизматига берган интервьюсида. Ушбу агрокомпания хориж капитали иштирокидаги корхона бўлиб, унинг таъсисчилари туркиялик инвесторлардир.

Сурхондарё вилоятининг Термиз туманидаги “СПН Ҳумо агро” корхонасига қарашли боғларнинг умумий майдони 106,3 гектарни ташкил этади. Шундан 58 гектар майдонга Туркия, Италия, Грециядан олиб келинган эртапишар ўрик навлари экилган.

Божхона қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, сўнгги ўн кун ичида Ўзбекистон 200 тоннадан ортиқ сархил ўрик экспорт қилган.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилга қадар сархил ўрик ўзбек экспортининг ҳар йили юқори суръатларда ўсувчи позицияси (бошқа меваларга нисбатан) эди. Ўзбекистон 2020 йилда илк бор ўрик экспорти бўйича ҳатто Туркияни ҳам ортда қолдириб, ўша йили 96 минг тонна мевани ташқи бозорга етказиб берган Испаниядан кейин жаҳон бўйича иккинчи ўринни эгаллаган эди. Бироқ, 2021 йилда Ўзбекистондан сархил ўрик экспорти ҳажми кескин пасайиб, сўнгги 5 йилдаги энг паст кўрсаткичга айланди. EastFruit экспертлари бир неча бор қайд этганидек, бунинг асосий сабаби, 2021 йилнинг қиш фасли ва эрта баҳорда кузатилган об-ҳаво аномалиялари бўлиб, Ўзбекистонда етиштирилаётган ўрик ҳосилига катта зарар етказган.

Суратлар манбаси: Термиз тумани ҳокимлиги матбуот хизмати Теlegram-канали

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Маrlena қизил смородина бозорида янги лидерга айланадими?

EastFruit

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин