Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистоннинг жанубий ҳудудларида эртаги узум навлари ҳосилини йиғиб олиш бошланди
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида эртаги узум навлари ҳосилини йиғиб олиш бошланди

Тахминан бир ҳафта – ўн кун олдин Тошкент супермаркетларида мавсумнинг яна бир янгилиги – бу йилги ҳосил эртаги узуми сотувга чиқди. EastFruit мутахассисларининг қайд этишича, жорий мавсумда ушбу маҳсулот супермаркетлар пештахталарида ўтган йилга нисбатан ўн кун аввал ва 2022 йилги мавсумга нисбатан ўрта ҳисобда 40 фоиз арзонроқ нархда сотувга чиқди.

2023 йил 23 май куни “Кorzinka” супермаркетлар тармоғи «Чиллаки» эртаги узумининг савдоси бошланганини эълон қилди. Тўғри, мавсумнинг бу янгилиги ҳозирча фақат ушбу тармоқнинг Ўзбекистон пойтахтида жойлашган иккита дўконида, чакана нархи 1 кг учун 69 990 сўмдан сотилмоқда.

Сурхондарё вилояти Термиз тумани матбуот хизмати хабарига кўра, айнан Ўзбекистоннинг энг жанубий маъмурий-ҳудудий бирлиги ҳисобланган ушбу туманда узумнинг эртаги «Чиллаки» нави ҳосилини йиғиб олиш бошланди. Табиийки, айни пайтда супермаркетлар ва бозорларга худди шу ҳудуддан эртаги узум етказиб берилмоқда.

Фото: Сурхондарё вилояти Термиз тумани ҳокимлиги матбуот хизматининг Теlegram-канали

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилги мавсумда 3-4 июнь кунлари Тошкентдаги супермаркетлар пештахталарида «Чиллаки» навли эртаги узум сотувга чиққан эди. Ушбу маҳсулот 1 кг учун 103 990 дан 127 900 сўмгача чакана нархда сотувга чиққан.

Айтиш жоизки, эртаги узум мева-сабзавот сегментида Ўзбекистоннинг экспорт позицияларидан биридир. EastFruit таҳлилчиларининг хабарига кўра, ўтган йили ушбу маҳсулотнинг биринчи партияларини ташқи бозорларга жўнатиш июнь ойининг биринчи ўн кунлигида бошланган. 2022 йилги ёз фаслининг биринчи ойида Ўзбекистон жами 925 минг долларлик 970,5 тонна  эртаги узум навларини экспорт қилган эди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин