Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонлик тадбиркорлар Атирау вилояти (Қозоғистон)да сабзавот етиштириш учун йирик иссиқхона қуришни режалаштирмоқда
Янгиликлар

Ўзбекистонлик тадбиркорлар Атирау вилояти (Қозоғистон)да сабзавот етиштириш учун йирик иссиқхона қуришни режалаштирмоқда

Атирау вилояти (Қозоғистон)да мева-сабзавот етиштириш учун йирик иссиқхона қуриш режалаштирилган.  Вилоятда, шунингдек, улгуржи тарқатув марказини ташкил этиш ҳам кўзда тутилган. Мазкур лойиҳалар ўзбекистонлик ҳамкорлар билан биргаликда амалга оширилади, деб хабар бермоқда «АПК Новости«.

Ўзбекистон бизнес вакиллари яқиндан ҳамкорлик ўрнатиш бўйича келишувлар учун Атирауга боришди. Бу ҳақида “Атамекен” тадбиркорлар палатаси матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистонлик ишбилармонлар Қозоғистонда биринчи марта бўлиб туриши эмас, ҳозир улар қишлоқ хўжалиги савдоси соҳасидаги алоқаларни кенгайтириш учун у ерда.

«Бу галги ташрифимиз давомида вилоят раҳбарияти билан учрашдик, улар таклифларимизни фаол қўллаб-қувватлади. Биз учун йирик савдо бозорлари вакиллари билан учрашувлар ташкил этилди, натижада, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш бўйича муайян келишувларга эришилди.  Делегациямиз таркибида мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш тажрибасига эга йирик тадбиркор ҳам бор.  Биз бу борада икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш ниятидамиз ва мавжуд таклифларни муҳокама қилишга тайёрмиз. Шунингдек, маҳсулотлар импорти ва экспорти тартиб-қоидалари ҳақида ҳам маълумотга эга бўлишни истар эдик”, дейди делегация раҳбари, Хоразм вилояти ҳокимининг ўринбосари Шерзод Исмоилов.

Ўзбекистонлик тадбиркорлар Атирауда ўз маҳсулотлари учун савдо-сотиқ нуқталарини жойлаштириш ниятида. Айни пайтда улар бу жойга нафақат маҳсулот олиб бориш, балки у ердан товар олиб кетишга ҳам тайёр.

Атирау вилояти Тадбиркорлар палатаси минтақавий кенгашининг раиси Гулмира Жумагалиева вилоятда улгуржи савдо маркази ташкил этиш таклифини билдирди.

Маҳаллий компаниялар Ўзбекистон томони билан ҳамкорликда қўшма корхоналар ташкил этишдан манфаатдор. Бу маҳаллий аҳолини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш даражасини оширади.  Бундан ташқари, “Миллий саноат нефть-кимё технопарки” махсус иқтисодий зонаси ҳудудида кичик ва ўрта бизнес камарини яратиш доирасида икки томонлама ҳамкорликка эришиш  мумкин.

Яқинда Ўзбекистонга қилган сафаримиз чоғида Атирау шаҳрида маҳаллий аҳолини йил давомида мева-сабзавот маҳсулотлари билан таъминлай оладиган йирик иссиқхона қуриш таклифини илгари сурган эдик. Бу масалани ҳам кўриб чиқиш керак”, деди Жумагалиева.

Учрашув якунлари бўйича ўзбекистонликлар томонидан маҳаллий супермаркетларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш бўйича дастлабки келишувларга эришилди.  Шунингдек, мутахассислар Қозоғистонга маҳсулот олиб кириш қоидалари бўйича ҳам тушунтиришлар беришди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистон Европа Иттифоқига саримсоқ экспортини кўпайтирадими?

EastFruit

Ўзбекистондан қовун қоқи ва ловия Хитой бозорига йўналтирилади

EastFruit

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистон бу йил ҳам Европа Иттифоқига пиёз экспорт қиладими?

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин