Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистондан Қозоғистонга ўрик ниқоби остида гилос олиб киришга уринилган
Янгиликлар

Ўзбекистондан Қозоғистонга ўрик ниқоби остида гилос олиб киришга уринилган

Контрабандачилар Қозоғистонга гилос ўрнига ўрик олиб киришга уринган. Шунингдек, наъматак, майиз, гуруч ва бошқа товарлар ҳам контрабанда йўли билан олиб ўтилган. Ушбу далилларни Давлат даромадлари қўмитаси  аниқлади, деб хабар бермоқда «АПК Новости«.

Мазкур идоранинг матбуот хизмати хабарига кўра, 1 июнь куни Туркистон вилоятидаги “Қоплонбек” божхона постида божхона кўриги ўтказилаётган маҳал юқори солиқ тўланадиган товарлар (сархил гилос)нинг оғирлигини 9,7 тоннага камайтириш ва нотўғри декларациялаш факти аниқланган.

Илова қилинган ҳужжатларда сархил гилос ўрнига “ўрик” кўрсатилган, маълумки, ушбу маҳсулот гилосдан бир неча баробар арзон”, дейилади матбуот хизмати хабарида.

Жорий йилнинг 29 май куни “Сариоғаш бекати” божхона постида декларациядан ўтказилмаган умумий оғирлиги 58 тонналик товарлар: гуруч – 30 тонна, наъматак меваси – 5,7 тонна, қуритилган майиз – 4 тонна ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари олиб кирилган.

Ҳужжатларда қайд этилишича, товарлар «ассортиментдаги қуритилган мевалар» эди.

Одатда, ёз фаслида Қозоғистонга кўплаб сархил ва қуритилган мева-сабзавотлар импорт қилинади, шу муносабат билан Давлат даромадлари қўмитаси назорат-текширув тизимларини муваффақиятли қўлламоқда.

Йил бошидан буён Қозоғистон Республикаси ҳудудига кириб келаётган автотранспорт воситаларини божхона кўригидан ўтказиш натижаларига кўра, 1000 тоннадан зиёд товарларни декларациядан ўтказмаслик фактлари аниқланди.

Ушбу қонунбузарликлар учун ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари жавобгарликка тортилди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Қозоғистонда олма нархи юқорилигича қолмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда бир ой ичида олхўри нархи 3 баробар арзонлашди

EastFruit

Ўзбекистонда яшил булғор қалампирининг нархи кетма-кет учинчи ҳафта пасаймоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин