Бош саҳифаЯнгиликлар«Ўзбекистондаги энг яхши экспорт имкониятлари ва ритейл: сабзавот, мева, резавор ва ёнғоқлар» савдо конференцияси
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

«Ўзбекистондаги энг яхши экспорт имкониятлари ва ритейл: сабзавот, мева, резавор ва ёнғоқлар» савдо конференцияси

EastFruit халқаро лойиҳаси мазкур лойиҳа амалга оширилаётган мамлакатларда мева-сабзавот бизнеси ва савдосини ривожлантиришга қаратилган қатор тадбирларни ўтказишда давом этмоқда. Айни дамда асосий эътибор Ўзбекистонга қаратилган.  Июнь ойи бошида мамлакат  қишлоқ хўжалиги соҳаси самарадорлигини оширишга қаратилган бир қанча тадбирлар ўтказилади. Хусусан, 2022 йилнинг 1 июнь куни Тошкент вақти билан соат 11:00 дан 14:00 гача “Ўзбекистон мева-сабзавот секторидаги энг яхши сармоявий нишалар” Миллий онлайн конференцияси бўлиб ўтади.

2022 йилнинг 1 июнь куни Тошкент вақти билан соат 14:00 дан 15:30 гача “Боғдорчилик ва сабзавотчиликда юқори технологиялар: вертикал фермалар, дронлар, метеостанциялар, роботлар ва ҳоказо – бу инновацияларнинг Ўзбекистонга таъсири  қандай?» деб номланган семинар бўлиб ўтади.

Тадбирлар цикли 2022 йилнинг 2 июнь куни Тошкент вақти билан соат 14:00 дан 15:30 гача бўлиб ўтадиган “Ўзбекистондаги энг яхши экспорт имкониятлари ва ритейл: сабзавот, мева, резавор ва ёнғоқлар” савдо конференцияси билан давом этади.

Тадбир ташкилотчилари – ФАО/ЕТТБнинг мева-сабзавот секторини ривожлантириш лойиҳаси, EastFruit ҳамда Fruit-Inform – инвесторлар, фермерлар, экспортёрлар, импортёрлар, улгуржи савдогарлар, супермаркетлар тармоқлари, банклар, маҳсулотни қайта ишлаш корхоналари, материал ва ускуна етказиб берувчиларни савдо конференциясида иштирок этишга таклиф қилади.

Тадбирда Ўзбекистонда илк бор мева-сабзавот маҳсулотлари чакана савдосини ўрганиш натижалари ҳамда уни ривожлантириш истиқболлари тақдим этилади.  Савдо конференцияси спикерлари экспорт учун энг истиқболли мева, сабзавот ва ёнғоқлар рейтингини, шунингдек, даромад бўйича Ўзбекистондан ушбу маҳсулотларни экспорт қилишда энг жозибадор мамлакатлар рейтингини шакллантириш методологиясини очиб беради. Конференция давомида ўзбек ритейлининг ҳолати ва ривожланиш истиқболлари, импортёрлар тажрибаси, уларнинг харид қилинадиган маҳсулот сифатига қўядиган талаблари таҳлил қилинади.

Спикерлар – ФАО инвестицион департаменти иқтисодчиси Андрий ЯРМАК, ФАО халқаро маслаҳатчиси Фёдор РЫБАЛКО, ФАО ва ЕТТБ халқаро маслаҳатчиси Катерина ПОБЕРЕЖНА.

Тақдимотлар мавзулари ва семинар дастури билан ушбу ҳавола орқали батафсил танишиш мумкин.

Ўзбекистондаги энг яхши экспорт имкониятлари ва ритейл: сабзавот, мева, резавор ва ёнғоқлар” мавзусидаги савдо конференцияси Zооm платформасида бўлиб ўтади. Конференцияда иштирок этиш бепул, фақат аввалдан рўйхатдан ўтиш шарт. Ушбу ҳавола орқали рўйхатдан ўтилади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

1 comment

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин