Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонда уруғлик картошка захираси яратилмоқда
Янгиликлар

Ўзбекистонда уруғлик картошка захираси яратилмоқда

Aйни пайтда Ўзбекистонда келгуси йил ҳосили учун уруғлик картошка заҳирасини яратиш бўйича жойларда ташкилий ва агротехник тадбирлар олиб борилмоқда. Бунинг учун Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги иштирокида махсус ишчи гуруҳлари тузилган, дея хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.

Маълумки, 2023 йил ҳосили учун 2022 йилда экилган ўртаги ва кечки картошкалардан уруғлик заҳирасини яратиш учун ушбу экинни даладан нес-нобуд қилмай йиғиштириб олиш, уни совутгичли, оддий ҳамда фермер хўжаликларинг омборхоналарида сақлашга қўйиш, шунингдек, уруғликларни касаллик ва зараркунандаларидан ҳимоя қилиш ишларини тизимли ташкил этиш муҳим ҳисобланади.

2023 йил ҳосили учун республика бўйича 30,4 минг фермер ва қишлоқ хўжаликлари корхоналари томонидан 106 минг гектар асосий майдонларга картошка жойлаштирилган.

Ушбу асосий майдонлар учун 267 минг тонна уруғлик талаб этилиши ҳисоб-китоб қилиниб, шундан, жорий йилда республика бўйича 289 минг тонна (22 минг тонна қўшимча) уруғлик картошка жамғариш белгилаб олинган.

Жорий йилнинг 5 август ҳолатига кўра, 43,6 минг тонна ёки 15 фоиз уруғлик картошка жамғарилган. Шундан, 11,7 минг тоннаси совуткичли омборхоналарда ва 31,9 минг тоннаси оддий омборхоналарда сақланмоқда.

 

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» мавзуидаги конференция видеоси EastFruit’да!

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин