Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонда уруғлик картошка етиштириш бўйича Корея тажрибаси жорий қилинмоқда
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Ўзбекистонда уруғлик картошка етиштириш бўйича Корея тажрибаси жорий қилинмоқда

2025 йилга бориб, Самарқанд вилоятида импорт қилинадиган уруғлик картошкага бўлган эҳтиёж юқори технологияли усулларда етиштириладиган маҳаллий маҳсулотлар ҳисобига сезиларли даражада қисқартирилиши режалаштирилган, деб хабар бермоқда EastFruit экспертлари.

2019 йилдан бошлаб, Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманида уруғлик картошканинг бешта серҳосил навини in-vitro усулида кўпайтириш бўйича Корея тажрибасини жорий этиш лойиҳаси амалга оширилмоқда. in-vitro шароитида етиштирилган уруғлик картошкани 2023 йил баҳорида ушбу ҳудуднинг 1000 гектар майдонига экиб, 30 минг тоннага яқин ҳосил олиш режалаштирилган, бу ҳақида “Ўзбекистон 24” телеканалида намойиш этилган ўзбек ва рус тилларидаги махсус фоторепортажда айтилди.

Ушбу лойиҳа Ўзбекистон-Корея қўшма корхонасига тегишли 21 гектар ерда амалга оширилмоқда. 6,5 гектар майдонда ёмғирлатиб ва томчилатиб суғориш тизимли замонавий иссиқхоналар барпо этилди. Лойиҳанинг умумий қиймати 1,4 миллион долларни ташкил этади. Бу ерда картошканинг “Пикассо”, “Санта”, “Невский”, “Суми”, “Сульбонг” каби навлари етиштирилмоқда.

«Уч ойдан сўнг ҳар бир картошка ўсимлигидан 10-15 та майда тугунак олиш мумкин. Улар G0 деб аталади. Қайта экишда G1 ҳосилини оламиз. Олинган картошка бироз катта ўлчами билан фарқланади. Шундай қилиб, картошканинг элита навларини етиштириш бир неча бочқичда амалга оширилади. Масалан, Кореяда иқлим шароитида худди шу усул бир ўсимликдан ўртача 10 дона тугунак олиш имконини беради, Ўзбекистон иқлим шароитида эса 20 донагача тугунак олиш мумкин. Шунга кўра, биз бир гектардан 50 гектарга мўлжалланган экин материали олишни режалаштиряпмиз. 150 гектаргача ерда йилига уч марта уруғлик картошка ҳосилини олишимиз мумкин”, дейди кореялик агроном Ким Сонг Су.

«Лабораториямизда картошканинг бир нечта серҳосил навларини етиштирамиз. Кореядан келтириладиган органик моддалардан тайёрланган ўсимлик гелини ишлатамиз. Картошка ўсимликларини in-vitro шароитида клонал кўпайтириш 20 дан 30 кунгача вақт олади. Сўнгра олинган кичик куртаклар кесилади ва худди шундай тупроққа кўчирилади. Шу йўл билан ўсимликларни кўпайтирамиз. Кейин улар иссиқхонада олдиндан тайёрланган торфга экилади ва йил давомида  «супер элита» нави олингунига қадар ўсиш цикли давом этади”, дейди катта лаборант Ким Сео Хю.

Қўшма корхона таъсисчиларидан бири, ўзбекистонлик тадбиркор Фирдавс Ражабов уруғлик картошкани бундай усулда етиштириш ҳосилдорликни кескин оширади, деб ҳисоблайди. Унинг фикрича, 2025 йилга бориб, Ўзбекистонга уруғлик картошка импорти ҳажми сезиларли даражада қисқартирилади: “Ҳар йили Самарқанд вилоятига Нидерландиядан 9 миллион долларлик картошка уруғи келтирилади. Биз шундай кўрсаткичларга эришмоқчимизки, бу ҳудудда картошка уруғига бўлган эҳтиёжни 70 фоизга, эҳтимол, 100 фоизга ҳам қондириш мумкин бўлади”.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Навоий вилоятида лаванда ва наъматак мойларини ишлаб чиқариш бўйича йирик лойиҳа амалга оширилмоқда

EastFruit

Франциянинг Groupe Cаsino тармоғи Ўзбекистон ритейл бозорига киришни режалаштирмоқда

EastFruit

Германиядаги йирик халқаро қишлоқ хўжалиги кўргазмасида Ўзбекистон маҳсулотлари намойиш этилмоқда (видео)

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин