Bunch of fresh peaches and nectarines
Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонда шафтоли ва нектарин нархи минимал кўрсаткичларни янгиламоқда
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Ўзбекистонда шафтоли ва нектарин нархи минимал кўрсаткичларни янгиламоқда

Ўзбекистонда сўнгги бир ҳафта ичида шафтоли ва нектариннинг улгуржи нархлари 14 фоизга пасайди ва шу билан жорий йилнинг ўтган давридаги энг паст кўрсаткичларни янгилади. Шу билан бирга, ўтган йилги даражалар билан тафовут кенгаймоқда – жорий улгуржи нархлар 2021 йилнинг август ойи охирида қайд этилган даражадан роппа-роса 2 баробар паст, дея қайд этмоқда EastFruit таҳлилчилари.

EastFruitнинг нархлар мониторинги маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 19 августидан 26 августига қадар Ўзбекистонда шафтоли ва нектариннинг ўртача улгуржи нархлари 1 кг учун 7000 дан 6000 сўмгача пасайган, яъни, бир ҳафта ичида 14% га арзонлашган. Ўтган йилги кўрсаткичлар билан ҳам тафовут кенгайиб бормоқда – 2022 йилнинг 26 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда шафтоли/нектариннинг ўртача улгуржи нархлари ўтган йилнинг шу санасига нисбатан 2 баробар паст.  Бунга икки омил сабаб бўлмоқда: биринчиси, Ўзбекистонда шафтоли ва нектарин ҳосили ўтган йилга нисбатан анча юқори, иккинчи омил – бу шафтоли ва нектарин боғларининг кўпайишидир. Охирги беш йилда мамлакатнинг биргина вилояти – Фарғонада шафтоли ва нектарин плантацияларининг умумий майдони 26 фоизга ошди ва худди шу ҳудудда жорий мавсум учун прогноз қилинаётган ҳосил ҳажми 68 минг тоннадир. Эслатиб ўтамиз, Фарғона вилояти шафтоли ва нектарин экспортида етакчи ўрин тутади, Ўзбекистондан экспорт қилинадиган ушбу маҳсулотнинг деярли ярми ушбу вилоят ҳиссасига тўғри келади.

Шубҳасиз, шафтоли/нектариннинг юқори ҳосилдорлиги ва ички бозордаги арзон нархлари ушбу маҳсулотни ташқи бозорга жўнатиш ҳажми ошишига хизмат қилмоқда. Ўз навбатида, шафтоли ва нектарин мева сегменти бўйича мамлакат экспорт даромадларининг муҳим манбаи ҳисобланади.  Ўзбекистондан ушбу маҳсулот экспорти жорий йил май ойининг учинчи ўн кунлигида бошланган эди.  Дастлабки расмий статистик маълумотларга кўра, 2022 йилнинг 21 майидан 29 августигача  бўлган даврда Ўзбекистондан шафтоли ва нектарин экспорти ҳажми жисмоний жиҳатдан 73,3 минг тоннани ташкил этиб, жами 65,4 миллион долларга етди. Бу эса жисмоний жиҳатдан 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 43 фоизга кўп ва 2020 йилнинг шу давридаги рекорд экспорт ҳажмидан атиги 5 фоизга камдир.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин