Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонда рақамли технологияларни жорий этиш орқали божхона тартиб-таомиллари соддалаштирилмоқда
Долзарб Махсус Янгиликлар

Ўзбекистонда рақамли технологияларни жорий этиш орқали божхона тартиб-таомиллари соддалаштирилмоқда

2021 йилнинг 1 декабридан эътиборан, автомашиналарни Ўзбекистон Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида товарларга фитосанитария сертификатлари “Ягона дарча” ахборот тизими орқали расмийлаштирилади ва текширилади. Шунингдек, фитосанитария органларининг савдо ҳужжатларига муҳр босиш тартиби бекор қилинади. EastFruit мутахассисларининг қайд этишича, бундай соддалаштириш божхона тартиб-таомилларини соддалаштирган ҳолда илғор рақамли технологияларни жорий этишнинг иккинчи босқичидир.

Божхона тартиб-таомилларини соддалаштиришда илғор рақамли технологияларни жорий этиш орқали божхона органлари фаолияти самарадорлигини янада ошириш мақсадида 2021 йил, сентябрда Ўзбекистон Президентининг “БОЖХОНА ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАРИНИ СОДДАЛАШТИРИШ ВА ДАВЛАТ БОЖХОНА ХИЗМАТИ ОРГАНЛАРИ ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА”ги Фармони қабул қилинган эди.

Ҳужжатда қоидаларни товарларнинг айрим тоифаларига нисбатан қўллаш бўйича ҳеч қандай изоҳлар мавжуд эмаслиги сабабли, барча назарда тутилган жиҳатлар мева-сабзавот маҳсулотларига тенг даражада қўлланади.

Мазкур ҳужжатга кўра, Ўзбекистонда масофавий электрон декларациялашнинг тоифадан ташқари мақомга эга бўлган божхона постлари ташкил этилмоқда. 2021 йилнинг 1 октябридан бошлаб, улар Давлат божхона қўмитасининг Тошкент, Сирдарё, Қашқадарё ва Хоразм вилоятларидаги бошқармаларида, 2022 йилнинг 1апрелидан бошлаб эса Давлат божхона қўмитасининг бошқа ҳудудий бошқармаларида босқичма-босқич амалга оширилади.

Фармонда назарда тутилган божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш, божхона органлари фаолиятини такомиллаштириш жараёни бир неча босқичда амалга оширилмоқда.

а) 2021 йил 1 октябрдан бошлаб «Масофавий электрон декларациялаш» божхона постлари ташқи иқтисодий фаолият (кейинги ўринларда — ТИФ) иштирокчилари томонидан тақдим этилган электрон божхона юк декларацияларининг масофавий божхона расмийлаштирувини амалга оширади;

б) 2021 йил 1 декабрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали автомобиль ўтказиш пунктларида:

– ветеринария ва фитосанитария органларининг товарларга тегишли ҳужжатларни текшириш ва расмийлаштириш вазифалари «Ягона дарча» божхона ахборот тизими ёки унга интеграциялашган ахборот тизимлари орқали амалга оширилади;

– ветеринария ва фитосанитария органлари томонидан товар-транспорт ҳужжатларига муҳр босиш ва уларни рўйхатга олиш амалиёти бекор қилинади;

– тўланадиган барча йиғимларни транспорт воситалари чегара пунктига киргунга қадар ягона ҳисобварақ асосида олдиндан тўлаш амалиёти жорий этилади;

в) 2022 йил 1 январдан бошлаб:

– ортиқча тўланган ёки ундирилган божхона тўловларини божхона органлари томонидан қайтариш тўғрисидаги қарор қабул қилингандан сўнг ушбу маблағлар ТИФ иштирокчисига уч иш куни давомида қайтарилади;

– божхона тўловларини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлашнинг энг кам муддати 14 кун этиб белгиланади ва ушбу муддатда фоизлар ундирилмайди, бунда кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлашнинг энг кам муддатидан ортганда тўлиқ давр учун фоизлар ҳисобланади;

– қўшимча ҳисобланган божхона тўловларининг ундирилмайдиган ва қайтарилмайдиган миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизигача этиб белгиланади;

– товарларнинг ТИФ товарлар номенклатураси бўйича кодини аниқлаш юзасидан божхона органи томонидан тайинланган экспертиза якунлангунга қадар товарларни божхона тўловлари тўланишини таъминлаш орқали шартли чиқариб юбориш амалиёти жорий этилади;

– ТИФ иштирокчисининг бир нечта божхона операциялари доирасидаги мажбуриятларини таъминлаш учун ягона таъминот тақдим этиш имконияти яратилади, бундай таъминот божхона тўловлари бўйича барча мажбуриятларни бажариш учун етарли бўлиши лозим;

– божхона органлари товарлар бўйича тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари миқдорини аниқлаш учун ТИФ қатнашчисининг аризасига асосан дастлабки қарорни қабул қилади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистондан гилоснинг синов партияси Хитойга авиатранспорт орқали етказилади

EastFruit

Ўзбекистонда помидорнинг янги “Универсал” нави яратилди: унинг асосий хусусиятлари қандай?

EastFruit

Иордания Ўзбекистон анорлари учун ўз бозорларини очди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин