Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонда қулупнай нархи тушишда давом этмоқда
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Ўзбекистонда қулупнай нархи тушишда давом этмоқда

EastFruit бундан бир ҳафта аввал Ўзбекистонда  қулупнай нархи тушиб кетгани ҳақида ёзган эди — бор-йўғи бир ҳафта ичида ушбу маҳсулотнинг улгуржи нархлари 4,5 баробар пасайган эди. Бироқ, ўтган ҳафтада пасайиш тенденцияси давом этиб, айни даврда қулупнайнинг улгуржи нархлари яна 25 фоизга арзонлашди.

EastFruitнинг нархлар мониторинги маълумотларига кўра, 2022 йил 22 апрелдан 29 апрелга қадар Ўзбекистонда қулупнайнинг ўртача улгуржи нархлари 1 кг учун 20 000 дан 15 000 сўмга ($1,77 дан $1,34 га), яъни, бир ҳафта ичида яна 25% пасайган. Агар апрель ойи бошидан буён улгуржи нархлар динамикасини ҳисобга оладиган бўлсак, 2022 йилнинг 8 апрелида қайд этилган 110 000 сўм/кг ($9,68 доллар) максимал қийматдан сўнгги уч ҳафта ичида ўртача улгуржи нархлар 7,3 баробар тушиб кетди!

2022 йилнинг 22 апрель ҳолатига кўра, ушбу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархлари 2021 йилнинг худди шу санасига нисбатан 2,3 баробар паст, лекин 2020 йилнинг шу санасига нисбатан 25 фоиз юқоридир. Бироқ, мутлақ қийматда ва икки йиллик инфляция ҳисобга олинадиган бўлса, жорий нархлар 2019 йилнинг худди шу даври даражасига тахминан мос келади.

Қайд этиш жоизки, Ўзбекистонда қулупнайнинг жорий улгуржи нархлари EastFruit мева-сабзавот улгуржи нархларини мунтазам мониторинг қилиб борадиган мамлакатлар орасида энг паст кўрсаткичлардан биридир. Нархларнинг бундан ҳам пастроқ кўрсаткичи фақат Тожикистондадир. Масалан, 2022 йилнинг 29 апрель ҳолатига кўра, мониторинг ушбу мамлакатларда қулупнайнинг ўртача улгуржи нархлари (1 кг учун АҚШ долларида) қуйидагича бўлди: Украинада – 5,13; Молдовада – 2,97; Польшада – 2,35; Грузияда – 1,96; Ўзбекистонда – 1,34; Тожикистонда – 0,96.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин