Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонда қорағат (смородина) йиғим-терими фаол паллага кирди ва нархлар кескин пасаймоқда
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Ўзбекистонда қорағат (смородина) йиғим-терими фаол паллага кирди ва нархлар кескин пасаймоқда

Ўзбекистон пойтахти супермаркетларида уч ҳафта аввал қизил қорағат (смородина)нинг янги ҳосили сотувга чиққан эди ва ўтган вақт ичида ушбу маҳсулотнинг чакана нархлари 2 баробар арзонлашди, дея қайд этмоқда EastFruit экспертлари.

2022 йилнинг 25 май куни Korzinka.uz тармоғи пойтахт супермаркетларида мавсумнинг навбатдаги янгиликлари, жумладан,  қизил қорағатнинг янги ҳосили сотувга чиққанини эълон қилди. Ушбу маҳсулот ўртача оғирлиги 250 граммли қадоқда 27 990 сўмдан, яъни, 1 кг учун 112 000 сўмдан сотилди.

2022 йилнинг 14 июнь ҳолатига кўра, ушбу маҳсулотнинг чакана нархи  мазкур тармоқ дўконларида худди шундай 250 граммли қадоқ учун 13 990 сўмни, яъни, 1 кг учун 56 000 сўмни ташкил этди. Бошқача айтганда, қорағат супермаркетлар пештахталарида пайдо бўлганидан бери сўнгги уч ҳафта ичида чакана нархлар 2 баробар – 112 000 сўмдан 56 000 сўмгача арзонлашган.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистонда икки ҳафта ичида шафтоли ва нектарин нархи уч баробар пасайди

Ўтган ҳафта Ўзбекистон бозорларида ўтган йил билан бир вақтда ва тахминан ўтган йилги нархларда қизил ва қора қорағатнинг биринчи улгуржи партиялари пайдо бўлди. EastFruitнинг нархлар мониторинги маълумотларига кўра, 2022 йил 10 июнь ҳолатига кўра, қизил қорағатнинг ўртача улгуржи нархи 40 000 сўм/кг бўлган бўлса, 2021 йилнинг шу санасида ушбу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархи 38 000 сўм/кг эди.

2022 йилнинг 10 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда қора қорағатнинг ўртача улгуржи нархи 35 000 сўм/кг ни ташкил этди, 2021 йилнинг айни санасида эса ушбу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархи 38 минг сўм/кг эди.

Улгуржи нархларнинг ўтган йилги динамикасига эътибор қаратадиган бўлсак, 2021 йил июнь ойининг биринчи ўн кунлигидан июль ойи охиригача, яъни, бир ярим ойдан сал кўпроқ вақт ичида қизил қорағатнинг ўртача улгуржи нархлари 2,7 баробар, қора қорағат нархи эса 2 баробар пасайган. Агар ушбу маҳсулот улгуржи нархларининг ўтган йилги динамикаси жорий мавсумда ҳам такрорланса, келгуси бир ярим ой ичида нархлар 2-2,5 баробар пасайиши мумкин.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Маrlena қизил смородина бозорида янги лидерга айланадими?

EastFruit

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин