Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонда қишлоқ хўжалиги фаолияти учун 100 кг гача оғирликдаги дронлардан фойдаланишга рухсат берилди
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги фаолияти учун 100 кг гача оғирликдаги дронлардан фойдаланишга рухсат берилди

2021 йилнинг 30 ноябридан эътиборан, учиш оғирлиги 100 килограммгача бўлган дронлардан Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фаолиятида фойдаланиш мумкин. Бошқа мақсадларда эса бундай қурилманинг максимал рухсат этилган учиш оғирлиги 25 килограммни ташкил этади, дея хабар қилишмоқда EastFruit мутахассислари.

2021 йилнинг 29 ноябрь куни Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди. Унга кўра, «Ўзбекистон Республикаси фуқаролик ва давлат авиациясида учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом»га ўзгартиришлар киритилган. Хусусан, фуқаро авиациясининг учувчисиз учиш аппаратларига қўйиладиган талаб ўзгартирилди. Янги талабга мувофиқ, дронларнинг максимал учиш оғирлиги 25 кг дан ошмаслиги керак, қишлоқ хўжалиги фаолияти учун мўлжалланган учувчисиз учиш аппаратлари эса бундан мустасно, уларнинг максимал учиш оғирлиги 100 кг дан ошмаслиги белгиланган.

Мамлакат фуқаролик ва давлат авиациясида учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг эски таҳририда учувчисиз учиш аппаратларининг максимал учиш оғирлиги 25 килограммгача ва ҳеч қандай изоҳларсиз белгиланган. Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан агротехник тадбирларни ўтказишда бундай қурилмалардан фойдаланиш борасида истисно киритилди. Шундай қилиб, энди бу мақсадлар учун учиш оғирлиги 100 кг гача бўлган дронлардан фойдаланиш мумкин.

Янги тартиб 2021 йилнинг 30 ноябридан кучга кирди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Боғлар ва узумзорлар учун янгиланган Zilus агророботи тақдим этилди

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин