Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда истиқболли лойиҳаларга субсидия ажратилади
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда истиқболли лойиҳаларга субсидия ажратилади

Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича янги истиқболли лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги қарор қабул қилинди. Унга кўра, ушбу лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва инфратузилма билан таъминлаш ҳамда уларга хорижий экспертларни жалб қилиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизигача бўлган қисми давлат томонидан қопланади. Бу хусусда EastFruit экспертлари хабар бермоқда.

2022 йилнинг 20 январида Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг “Республикада озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларини янада қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистон – 2021: мева, ёнғоқ, узум – нархлар, маҳсулот етиштириш ва экспорт бўйича якуний таҳлил

Ушбу ҳужжатда озиқ-овқатнинг айрим турлари ёки тоифаларини ишлаб чиқариш лойиҳаларида ҳужжат қоидаларини қўллаш бўйича ҳеч қандай изоҳлар мавжуд эмаслиги сабабли, кўзда тутилган барча ҳолатлар мева-сабзавотларни қайта ишлаш лойиҳаларига ҳам бир хил даражада тааллуқлидир.

Ушбу қарорга мувофиқ, давлат субсидиялари қуйидаги харажатларни қоплаш учун ажратилади:

  • озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича янги ташкил этилаётган истиқболли лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосланишини тайёрлаш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизини, лекин ҳар бир лойиҳа учун 100 млн сўмдан кўп бўлмаган миқдорда қоплаш;
  • озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича янги ташкил этилаётган истиқболли лойиҳаларнинг инфратузилмасини яратиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизини, лекин ҳар бир лойиҳа учун 100 млн сўмдан кўп бўлмаган миқдорда қоплаш;
  • озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш ва уларни чуқур қайта ишлаш соҳасига хорижий экспертларни жалб қилиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизини, лекин ҳар бир лойиҳа учун 50 млн сўмдан кўп бўлмаган миқдорда қоплаш.

Ушбу мақсадларга 20 миллиард сўм йўналтирилади. Субсидиялар олиш учун аризаларни кўриб чиқиш, субсидияларни ажратиш (харажатларнинг бир қисмини қоплаш), шунингдек, субсидия беришни рад этиш ва ариза берувчининг юқори турувчи орган ёки судга мурожаат қилиш ёхуд қайта мурожаат қилиш ҳуқуқи тўғрисидаги низом ҳам тасдиқланди.

Техник-иқтисодий асосларни тайёрлаш, инфратузилма яратиш, хорижий мутахассисларни жалб қилиш харажатларини қоплаш учун субсидиялар қувватлар ишга туширилгач ва тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилгач  ажратилади.

Мазкур ҳужжат 2022 йилнинг 21 январидан кучга кирди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» мавзуидаги конференция видеоси EastFruit’да!

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин