Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонда нок нархи ўтган йиллардагидан анча баланд
МахсусЯнгиликлар

Ўзбекистонда нок нархи ўтган йиллардагидан анча баланд

Ўзбекистонда нокнинг оммавий йиғим-терими  тугашига тахминан уч ҳафта қолди. Мамлакатда нок йиғиш мавсуми июль ойининг биринчи ўн кунлигида бошланади ва октябрь ойининг иккинчи ўн кунлигида тугайди; мавсумнинг умумий давомийлиги тахминан 3,5 ойни ташкил қилади.

Йиғим-терим мавсумининг кўп қисми ортда қолганига қарамай, Ўзбекистонда нокнинг жорий нархи ўтган йиллардагидан анча юқори. 2021 йилнинг 23 сентябрь ҳолатига кўра, республиканинг пойтахт бозорларида бу меванинг ўртача улгуржи нархлари 16 000 сўм/кг ($1,5)ни ташкил этмоқда. Бу 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 78% ва 2019 йилнинг шу санасига нисбатан 128% юқори кўрсаткичдир.

Эртаги ва ўртапишар навларни йиғиб олиш тугаллангани ва кечки навлар ҳосилини йиғиб олиш бошлангани, шунингдек, мамлакат бу маҳсулотни экспортчиси эмас, аксинча, импортёр эканини ҳисобга олсак, жорий нархлар 2021 йилда ҳосил пастлигидан гувоҳлик бермоқда. Бу энг камида эртаги ва ўртапишар нок навларига дахлдордир.

Олма ва данакли меваларнинг кўп турларида кузатилгани каби бу йил нок ҳосили паст бўлишининг сабаби – Ўзбекистонда қиш ойлари ва эрта баҳорда кузатилган об-ҳаво аномалияларидир.

EastFruit таҳлилчиларининг қайд этишича, Ўзбекистонда нокнинг ўртача улгуржи нархи – EastFruit мева-сабзавотларнинг улгуржи нархларини ҳафталик мониторинг қиладиган мамлакатлар орасида энг юқори нархлардан биридир. Нарх фақат Россияда юқори – 1,64 доллар/кг, Беларусда ҳам тахминан шу даражада – 1,40 доллар/кг. Мониторинг олиб бориладиган бошқа мамлакатларда эса нархлар анча паст: Украинада – 0,87 доллар/кг, Тожикистонда – 0,80 доллар/кг, Грузияда – 0,64 доллар/кг, Молдовада – 0,56 доллар/кг.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин