Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонда малина нархи қарийб 30 фоизга ошди
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Ўзбекистонда малина нархи қарийб 30 фоизга ошди

Ўтган ҳафта EastFruit Ўзбекистонда 2022 йил июнь ойининг биринчи ўн кунлигида малина нархи кескин, яъни, деярли 40 фоизга тушиб кетгани ҳақида ёзган эди. Бироқ, нархлар тахминан бир ҳафта давомида шу даражада қолганидан сўнг  ўса бошлади ва сўнгги 5-7 кунда улгуржи нархлар 25-30% га ошди.

Эслатиб ўтамиз, янги ҳосил биринчи улгуржи партияларининг ўртача  нархи Ўзбекистон бозорларида май ойининг учинчи ўн кунлигида 1 кг учун 40 000 сўмдан пайдо бўлган ва шу даражада 7-10 кунгача сақланиб тургач, 2022 йилнинг 3 июнидан 10 июнига қадар малинанинг ўртача улгуржи нархлари 1 кг учун 40 000 дан 25 000 сўмгача, яъни, 38%га пасайган. Улгуржи нархлар тахминан бир ҳафта давомида ушбу даражада сақланиб қолди ва 2022 йилнинг 17 июнидан бошлаб, малина нархи сезиларли даражада ошмоқда.

Бозор иштирокчиларининг маълумотларига кўра, Ўзбекистонда ушбу резавор етиштириладиган йирик марказлардан бири бўлмиш Фарғона вилоятидаги Водилда 2022 йилнинг 17 июнидан 22 июнига қадар малинанинг ўртача улгуржи нархлари 1 кг учун 25 000 дан 32 000 сўмга ошган.  Бошқача айтганда, атиги 5 кун ичида улгуржи нархлар 28 фоизга ошган. Малина етиштирувчиларнинг сўзларига кўра, нархлар ошиши маҳаллий бозорда таклиф қисқариши билан боғлиқ бўлиб, бу малина йиғим-теримининг биринчи мавсуми якунланаётгани билан боғлиқ.  Ўзбекистонда малина ҳосили йилига 2 марта, май-июнь ва август-сентябрь ойларида йиғиб олинади.

Таққослаш учун айтадиган бўлсак, 2021 йилнинг 22 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда малинанинг ўртача улгуржи нархи 1 кг учун 21 000 сўмни ташкил қилган. Шу тариқа, Водилда  малинанинг жорий улгуржи нархлари ўтган йилги айни санада мамлакат улгуржи бозорларида қайд этилган даражадан қарийб бир ярим баробар юқори.

Фарғона вилоятидаги Водилда 5 минг 600 хонадон ва фермер хўжаликлари ушбу резаворни етиштириш билан шуғулланади. Водилдаги малина плантацияларининг умумий майдони 500 гектар бўлиб, йиллик маҳсулот етиштириш ҳажми 4,4 минг тоннани ташкил этади.

2021 йилнинг август ойи ўрталарида бу ҳудудда малина плантацияларини кенгайтириш режалаштирилаётгани маълум бўлди. Ҳудуд иқлими малина етиштириш учун қулай эканлиги инобатга олиниб, 300 гектар бўш ва фойдаланилмаётган ер янги резавор плантациялари учун ажратилди. Шунга кўра, малина плантацияларини кенгайтириш лойиҳаси амалга оширилгач, Водилдаги плантацияларнинг умумий майдони 800 гектарни ташкил этади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин