Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонда малинанинг оммавий йиғим-терим мавсуми бошланганидан буён унинг нархи 40 фоизга арзонлашди
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Ўзбекистонда малинанинг оммавий йиғим-терим мавсуми бошланганидан буён унинг нархи 40 фоизга арзонлашди

Бу йил Ўзбекистонда малинанинг оммавий йиғим-терим мавсуми май ойининг учинчи ўн кунлигида, ўтган йилга нисбатан бир ҳафта эрта бошланди. Малинанинг янги ҳосилини оммавий йиғиб олиш бошлангач, орадан икки ҳафта ўтиб, ушбу резаворнинг ўртача улгуржи нархлари ўтган йилги динамикани айнан такрорлади ва 38 фоизга тушиб кетди, дея хабар бермоқда EastFruit таҳлилчилари.

Янги ҳосилнинг биринчи улгуржи партиялари Ўзбекистон бозорларида май ойининг учинчи ўн кунлигида ўртача улгуржи нарх 40 000 сўм/кг да сотувга чиқди ва ушбу даража 7-10 кун сақланиб турган. Кейин эса атиги бир ҳафта ичида ўртача улгуржи нархлар 38% га пасайди. EastFruitнинг нархлар мониторинги маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 3 июнидан 10 июнига қадар малинанинг ўртача улгуржи нархлари 1 кг учун 40 минг сўмдан 25 мингга пасайган.

Шуни қайд этиш жоизки, жорий йилги мавсум бошида Ўзбекистонда малинанинг улгуржи нархлари ўтган йилги динамикани худди шундай нархлар даражаси билан такрорланди, фарқ шундаки, буларнинг бари 2021 йилдагидан бир ҳафта олдин содир бўлди. Ўтган йили янги ҳосил малинасининг биринчи улгуржи партиялари май ойи охири – июнь ойи бошида (ўртача улгуржи нархи 1 кг учун 40 000 сўмдан бозорларда сотувга чиққан эди. Бу даража қарийб бир ҳафта-ўн кун сақланиб турган, кейин атиги бир ҳафта ичида – 2021 йилнинг 10 июнидан 17 июнига қадар ўртача улгуржи нархлар 1 кг учун 40 000 сўмдан 25 000 сўмга, яъни, 38% га пасайган!

Албатта, жорий йилги малина йиғим-терими мавсуми бошида ўтган йилги динамика такрорланганлиги яқин келажакда ушбу маҳсулотнинг улгуржи нархлари ўтган йилги ҳолат билан бир хил бўлишини англатмайди. Улгуржи нархларнинг кейинги динамикаси 2022 йилги мавсумнинг бозор шароитларидан келиб чиқиб шаклланади, дея қайд этмоқда EastFruit таҳлилчилари.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин