Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонда Маgnum Cаsh&Carry биринчи гипермаркети бу йил фаолият бошлайди
Янгиликлар

Ўзбекистонда Маgnum Cаsh&Carry биринчи гипермаркети бу йил фаолият бошлайди

2020 йилнинг октябрь ойи охирида EastFruit Қозоғистоннинг энг йирик чакана-савдо тармоғи – Маgnum Cаsh&Carry Ўзбекистон бозорига киришни режалаштираётгани ҳақида ёзган эди. Ўшанда Қозоғистон ритейлери ушбу мамлакатда савдо белгисини рўйхатдан ўтказаётган эди.

Яқинда компаниянинг 2021 йил охиригача Ўзбекистонда биринчи гипермаркетини очиш режалари маълум  бўлди. Бу ҳақда uretail.uz хабар бермоқда.

Шуни ҳам қайд этиш жоизки, «Маgnum-Ўзбекистон» пештахталарининг 30%дан ортиғи Қозоғистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар билан тўлдирилади, шу жумладан, илгари мамлакат бозорида тақдим этилмаган брендлар ҳам гипермаркетдан жой олади.

Илгари Маgnumда СЕО маслаҳатчиси сифатида фаолият кўрсатган Aсқар Мнайдар Magnum Cash&Carry Uzbekistanнинг СЕО лавозимига тайинланди.

Қозоғистоннинг энг йирик ритейлери 2020 йилнинг куз фасли бошидан Тошкентда кадрлар қидира бошлади. Ходимларни ишга қабул қилувчи мутахассис, тоифали менежер, бош ҳисобчи каби мутахассислар шулар жумласидандир. Кейинчалик компаниянинг камида олтита супермаркет очиш ва ҳар бирига 5 миллион доллардан ортиқ сармоя киритиш режалари маълум бўлди, уларнинг ҳар бири 500 тагача иш ўринларини таъминлайди.

Мagnum Cash@Carry Қозоғистондаги энг катта чакана-савдо тармоғи ва мамлакатдаги энг  йирик ўнта хусусий компаниялардан биридир. Тармоқ турли форматдаги 75 та савдо мажмуасига эга. 2019 йил натижаларига кўра, Magnum Cash@Carry Қозоғистондаги 50 та йирик хусусий компания орасида 10-ўринни эгаллаган. Унинг даромади 430 миллион долларни, соф фойдаси эса 5,1 миллион долларни ташкил этган.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

O‘zbekistonda meva-sabzavot yetishtirishning mamlakat ekologik holatiga ta’siri haqida 5 ta fakt

EastFruit

FAO O‘zbekiston meva-sabzavot sektorining ekologik izini baholadi: qaysi texnologiyalar suv va uglerod yo‘qotishlarini keskin kamaytirishi mumkin

EastFruit

Қозоғистонда чигирткаларга қарши кураш кучайтирилди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин

This website uses “cookies” to improve your experience. You can instruct your browser to refuse all cookies or to indicate when a cookie is being sent. Accept Read More