Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонда хўраки узумнинг хориж селекциясига мансуб уруғсиз навлари экиш учун тайёрланмоқда
ДолзарбМахсусФотосуратлар тўпламиЯнгиликлар

Ўзбекистонда хўраки узумнинг хориж селекциясига мансуб уруғсиз навлари экиш учун тайёрланмоқда

Ўзбекистонда янги барпо этиладиган плантацияларга хўраки узумнинг хориж селекциясига мансуб уруғсиз навлари экилади. Айни пайтда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг махсус иссиқхоналарида хориж селекциясига мансуб “Venus”, “Vanessa”, “Romulus”, “Lakemont”, “Ximrod» каби навларини жамлаган етти хилдаги хўраки узум кўчатлари «in-vitro» усулида етиштирилмоқда. EastFruit мутахассисларининг хабарига кўра, кейинги босқичда ушбу кўчатлар маҳаллий иқлим шароитига мослаштирилади.

Хўраки узумнинг ушбу уруғсиз навлари юқори ҳосилдорлиги ва совуққа чидамлилиги билан ажралиб туради.  Бундан ташқари, улар турли касалликларга жуда бардошли ва шу боис, органик усулда етиштиришга яроқли, дейилади “Ўзбекистон 24” телеканалининг махсус видеорепортажида.

Тошкент вилоятининг Қибрай туманида жойлашган Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази иссиқхоналарида хўраки узум навларидан ташқари узумнинг 10 туп винобоп навлари ва бир неча турдаги пайвандтаглари, жумладан, Fercal, Cоbеr 5 ВВ ва Cober A125 кабилар етиштирилмоқда.

Миллий марказ иссиқхоналарида жами 1 миллион туп узум кўчатлари етиштирилмоқда.

2023 йил баҳорида бу кўчатлар тажриба далаларига экила бошлайди, шунингдек, янги узум плантацияларини барпо этиш учун фермер хўжаликларига ҳам тарқатилади.

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази иссиқхоналарида «in-vitro” усулида хорижий селекция навларидан ташқари  маҳаллий навли узум кўчатлари ҳам етиштирилмоқда. «Ризамат», «Тойфи», «Қора Ҳусайний», «Сўғдиёна», «Мерседес», «Оқ Кишмиш», «Қора Кишмиш» кабилар шулар жумласидандир.

 

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Боғлар ва узумзорлар учун янгиланган Zilus агророботи тақдим этилди

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин