Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонда импорт божларининг нолга туширилиши цитрус мевалар ва банан нархига қандай таъсир қилди?
Долзарб Махсус Янгиликлар

Ўзбекистонда импорт божларининг нолга туширилиши цитрус мевалар ва банан нархига қандай таъсир қилди?

EastFruit 2021 йил, 21 октябрь куни Ўзбекистон ҳукуматининг банан, киви, цитруслар, шунингдек, олма, нок, беҳи ва бошқа турдаги сархил ҳамда қуритилган мевалар импортида божхона божидан озод қилиш тўғрисидаги қарори ҳақида ёзган эди. Ушбу қарор қабул қилинишидан аввал мазкур турдаги меваларни олиб киришда 10-20 фоиз, бироқ ҳар бир килограмм учун 0,2 доллардан кам бўлмаган божхона божи ставкаси қўлланган.

Республика ҳукуматининг  қарори эълон қилинганидан кейин  бир ой ўтди ва таҳлилчилар ҳукуматнинг ушбу қарори ўтган вақт ичида қайд этилган меваларнинг улгуржи нархларига амалда қандай таъсир қилганига эътибор қаратишмоқда. Импорт божи нолга тенг бўлган рўйхатдан жой олган меваларнинг бир неча тури EastFruit ҳар ҳафта улгуржи нархларини кузатиб борадиган мева-сабзавот маҳсулотлари тўпламига киради. Бу банан, апельсин, мандарин, олма ва нокдир. Хўш, ушбу меваларнинг улгуржи нархларида қандай ўзгаришлар бор?

Апельсин

Графикдан кўриниб турибдики, апельсиннинг ўртача улгуржи нархлари 2021 йил, 10 ноябрдан пасая бошлаган ва сўнгги икки ҳафта ичида, яъни 5-19 ноябрда 30 000 сўм/кг (2,81 доллар)дан 20 000 сўм/кг (1,86 доллар)гача, яъни, 50% га арзонлашган.

2021 йилнинг 19 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда апельсиннинг ўртача улгуржи нархлари 2020 йилнинг шу санасига нисбатан 31 фоиз ва 2019 йилнинг шу санасига нисбатан 9 фоиз паст.

Агар апельсиннинг улгуржи нархлари 2019-2020 йилларнинг ноябрь-декабрь ойларида кузатилган пасайиш тенденциясини такрорласа, жорий йил охиригача ушбу мева нархи янада арзонлашишини кутиш мумкин.

Мандарин

Апельсин билан боғлиқ вазиятдан фарқли ўлароқ, мандариннинг ўртача улгуржи нархлари 20 октябрь санасидаги 38 000 сўм/кг (3,55 доллар)дан 19 ноябрига келиб 13 000 сўм/кг (1,21 доллар) гача тушди, яъни, деярли 3 баробар арзонлашди. Ўз-ўзидан аёнки, божхона божларининг нолга туширилиши мандарин нархининг бу тариқа арзонлашишига ягона сабаб эмас, бироқ сўнгги ой учун улгуржи нархлар ҳаракатига сабаб бўлган омиллардан биридир.

2021 йил, 19 ноябрь ҳолатига кўра, мандариннинг ўртача улгуржи нархлари 2020 йилнинг шу санасига нисбатан 2,5 баробар, 2019 йилнинг шу санасига нисбатан эса 32 фоизга арзон.

Агар мандариннинг улгуржи нархлари 2019-2020 йилларнинг ноябрь-декабрь ойларида кузатилган худди шундай пасайиш тенденциясини такрорласа, жорий йил охиригача ушбу маҳсулот нархи янада арзонлашишини кутиш мумкин.

Банан

Апельсин билан бўлгани каби бананнинг ўртача улгуржи нархлари 2021 йил, 10 ноябрдан туша бошлади, сўнгги икки ҳафта ичида – 5-19 ноябрда 19 000 сўм/кг (1,78 доллар)дан 16 000 сўм/кг ($1,49)га тушди, яъни. 16% арзонлашди.

2021 йил, 19 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда бананнинг ўртача улгуржи нархлари 2020 йилнинг шу санасига нисбатан 20 фоиз, 2019 йилнинг шу санасига нисбатан эса 11 фоиз арзон.

Агар бананнинг улгуржи нархлари 2019-2020 йилларнинг ноябрь-декабрь ойларидаги каби пасайиш тенденциясини такрорласа, 2021 йил охирига келиб, бананнинг улгуржи нархлари янада арзонлашиши мумкин.

Қайд этиш жоизки, бананнинг ҳозирги улгуржи нархлари 2021 йил, январь ойида қайд этилган энг паст кўрсаткичлар даражасида турибди.

Олма ва нокка келсак, ҳозирча ушбу маҳсулотларнинг улгуржи нархларида сезиларли пасайиш кузатилмаяпти.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

2021 йилнинг ўтган 11 ойида Ўзбекистонга картошка импорти 2020 йилги умумий кўрсаткичдан ошиб кетди

EastFruit

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги фаолияти учун 100 кг гача оғирликдаги дронлардан фойдаланишга рухсат берилди

EastFruit

Ўзбекистонда бир ҳафта ичида қовун нархи бир ярим баробар ошди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин