Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонда икки ҳафта ичида янги картошка нархи 2 баробардан зиёд пасайди
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Ўзбекистонда икки ҳафта ичида янги картошка нархи 2 баробардан зиёд пасайди

EastFruit аввалроқ ёзганидек, янги ҳосил эртаги картошкасининг биринчи йирик партиялари жорий йил апрель ойининг биринчи ўн кунлигида Ўзбекистон пойтахтидаги улгуржи бозорларида ўтган йилга нисбатан тахминан уч ҳафта кечроқ чиқди. 2023 йил 7 апрель ҳолатига кўра, ушбу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархи ўтган йилнинг шу санасига нисбатан 1,8 баробар юқори бўлган. Бироқ, EastFruit таҳлилчилари қайд этганидек, янги ҳосил картошкаси нархи тез суръатларда пасайиш хусусиятига эга. Охирги икки ҳафтада ушбу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархи 2,3 баробар тушди ва бундай кескин пасайиш натижасида жорий улгуржи нархлар ўтган йилнинг худди шу давридаги кўрсаткичларга тенглашди.

EastFruit‘нинг нархлар мониторингига кўра, 2023 йил 7 апрелдан 21 апрелга қадар янги ҳосил эртаги картошкасининг ўртача улгуржи нархи 1 кг учун 16 000 дан 7 000 сўмгача, яъни, икки ҳафта ичида 2 баробардан зиёд пасайган. Бу, ўз навбатида, таҳлил этилаётган даврда Ўзбекистон ички бозорида ушбу маҳсулот бўйича таклиф кескин ошганидан далолатдир.

Юқоридаги графикдан кўриниб турибдики, Ўзбекистон пойтахтида эртаги картошканинг биринчи улгуржи партиялари пайдо бўлган вақтда ушбу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархи ўтган йилнинг шу санасидаги кўрсаткичдан 1,8 баробар юқори бўлган. Бироқ сўнгги икки ҳафта ичида нархларнинг бундай кескин пасайиши натижасида жорий улгуржи нархлар ўтган йилнинг худди шу давридаги кўрсаткичларга тенглашди.

Шу билан бирга, янги картошка бўйича таклиф кескин ошиши, ушбу маҳсулот нархи кескин пасайиши ва натижада ўтган йилги картошканинг улгуржи нархлари билан фарқ қисқариши ўтган йилги картошка нархига ҳам таъсир кўрсатмоқда.

Натижада, ўтган ҳафта ўтган йилги картошканинг улгуржи нархлари ҳам кескин пасайиб, 2023 йил 14 апрелдан 21 апрелга қадар ушбу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархи 1 кг учун 4000 дан 3000 сўмга, яъни, бир ҳафта ичида 25% га пасайган. 2023 йил 21 апрель ҳолатига кўра, ўтган йилги картошканинг ўртача улгуржи нархи ўтган йилнинг шу санасига нисбатан 25 фоизга паст бўлди.

 

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин