Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонда икки ҳафта ичида қовун нархи икки баробар пасайди
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Ўзбекистонда икки ҳафта ичида қовун нархи икки баробар пасайди

Ўзбекистонда қовуннинг улгуржи нархлари кетма-кет иккинчи ҳафта пасаймоқда ва охирги ҳафтада ушбу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархлари 40 фоизга, сўнгги икки ҳафтада эса 2 баробар арзонлашди. Шунга қарамай, жорий нархлар ўтган йилнинг худди шу санасида қайд этилган даражадан деярли икки баробар юқори, дейишмоқда EastFruit таҳлилчилари.

Ўзбекистонда қовуннинг оммавий йиғим-терим мавсуми июнь ойининг биринчи ўн кунлигида бошланди. Июнь ойининг биринчи ярмида ушбу маҳсулот учун ўртача улгуржи нархлар 6000 сўм/кг ($0,55) даражасида бўлди ва ички бозорда таклифлар ўсгач – июнь ойининг иккинчи ярмида пасая бошлади.

EastFruitнинг нархлар мониторинги маълумотларига кўра, 2022 йил 17 июндан 1 июлга қадар қовуннинг ўртача улгуржи нархлари роппа-роса 2 баробар – 1кг учун 6000 дан 3000 сўмга ($0,55 дан $0,28 гача) пасайган. Энг кескин пасайиш охирги ҳафтада – 2022 йилнинг 24 июнидан 1 июлига қадар кузатилди, яъни, улгуржи нархлар 1 кг учун 5000 дан 3 000 сўмгача ($0,46 дан $0,28 га) – 40%га арзонлашди.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистондан тарвуз экспорти ҳажми рекордларни янгилашда давом этмоқда

Нархларнинг шу тахлит тушишига қарамай, жорий улгуржи нархлар ўтган йилги даражадан деярли икки баробар баланд. Таққослаш учун айтадиган бўлсак, 2021 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда қовуннинг ўртача улгуржи нархи 1 кг учун 1600 сўмни ($0,15) ташкил қилган. Умуман олганда, 2022 йилнинг июнь ойида қовуннинг улгуржи нархлари ўтган йилги кўрсаткичлардан 1,5-3 баробар юқори бўлди.

Бироқ, Ўзбекистонда қовуннинг жорий улгуржи нархлари EastFruit мева-сабзавотларнинг улгуржи нархларини кузатиб борадиган мамлакатлар орасида энг паст нарх ҳисобланади. 2022 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, қовунни ўртача улгуржи нархларини худди шундай даражаси фақат Тожикистонда (0,28 $/кг) кузатилган (Ўзбекистондаги нархлар билан бир хил даражада), минтақанинг бошқа мамлакатларида эса анча юқори (1 кг учун АҚШ долларида): Грузияда – 0,34;  Молдовада – 1,05;  Беларусда – 1,56;  Польшада – 2,23.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистондан тарвуз экспорти рекорд ҳажмлар билан бошланди!

EastFruit

Хитой Ўзбекистоннинг чегарадош ҳудудларида логистика марказларини ташкил этади

EastFruit

Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида эртаги узум навлари ҳосилини йиғиб олиш бошланди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин