Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонда гилос экспорти мавсуми бошланди
ДолзарбМахсусФотосуратлар тўпламиЯнгиликлар

Ўзбекистонда гилос экспорти мавсуми бошланди

Бир неча кундан буён ўзбекистонлик экспортёрлар янги ҳосил  гилосини ташқи бозорларга жўнатишмоқда. 2022 йилда Ўзбекистондан сархил гилос экспорти  жорий йил май ойининг биринчи кунларидан бошланди – бу ўтган йилга нисбатан 4-5 кун эртадир. EastFruit таҳлилчиларининг маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 майидан 4 майига қадар ушбу маҳсулотнинг 350-400 тоннага яқини ташқи бозорларга жўнатилди.

Жорий йилнинг апрель ойи охири – май ойи бошларида мамлакатимизда “Баҳор” навли гилос пишиб етилди ва шу вақтдан бошлаб, янги ҳосил  гилосини ташқи бозорларга жўнатиш мавсуми ҳам бошланди.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистоннинг жанубий вилоятларидан янги ҳосил ўриги экспорти бошланди (фото)

Ўзбекистон экспорт компанияларидан бирининг раҳбари, Фарғонадаги “Rizq Agro Group” масъулияти чекланган жамияти директори Шаҳбоз Ўринбоевнинг айтишича, айни пайтда 20 дан 26 мм гача калибрли гилос экспортга йўналтирилмоқда. Маҳсулот сифати ва қадоқ турига қараб, 26 мм га яқинроқ калибрли гилосни экспортга жўнатиш нархлари (қадоқлаш ва маҳсулотга ишлов бериш харажатлари ҳисобга олинса) 50 000 – 70 000 сўм/кг оралиғида бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон жаҳон бозорида гилоснинг энг йирик экспортёрларидан бири бўлиб, ўтган йили ушбу маҳсулот экспорти бўйича жаҳонда 5-ўринни эгаллаган эди. 2021 йилнинг қиш фасли ва эрта баҳорда кузатилган об-ҳаво аномалиялари данакли мевалар ҳосилига яхшигина зарар етказганига қарамай, гилос 2021 йилда Ўзбекистон экспортини кескин оширган ягона данакли мева маҳсулоти бўлди. Жисмоний жиҳатдан экспорт 2020 йилдаги 29,3 минг тонна (56,4 миллион доллар)га нисбатан 60,1 минг тонна (83,1 миллион доллар)га, яъни, икки баробар ўсди. Бу Ўзбекистоннинг гилос экспорти бўйича тарихдаги рекорд кўрсаткичдир.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин