Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонда эртаги картошка ҳосили кечикмоқда
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Ўзбекистонда эртаги картошка ҳосили кечикмоқда

EastFruit таҳлилчилари Ўзбекистонда жорий йилнинг январь ойида кузатилган аномал совуқ об-ҳавонинг оғир оқибатларига бир неча бор эътибор қаратишди ва бу мавзуда бир неча материаллар эълон қилинди. Пиёз захираларининг бир қисми совуқ туфайли бой берилиши, эртаги пиёз ҳосилини йиғиб олиш борасида кутилаётган кечикиш ва оқ бошли карам ҳосилининг деярли бутунлай нобуд бўлгани ҳақидаги мақолалар шулар жумласидандир.

Ана шундай салбий оқибатлар билан бирга январь ойидаги совуқлар картошка экиш муддатининг ҳам сезиларли кечикишига олиб келди.  Маълумки, картошканинг биринчи улгуржи партиялари, одатда, ички бозорга Ўзбекистоннинг жанубий вилоятларидан кириб келади, чунки иқлим шароити туфайли бу экин мамлакат жанубида январь ойи охири — февраль ойи бошларида экилади.

Бироқ, фермерларнинг айтишича, жорий йилда Ўзбекистоннинг энг жанубий минтақаси – Сурхондарё вилоятида картошка экиш февраль ойининг иккинчи ўн кунлиги охири ва учинчи ўн кунлиги бошида, ўтган йилга нисбатан қарийб уч ҳафта кечиккан. Табиийки, картошка йиғим-терими муддати ҳам тахминан шу муддатга кечикади. Шу билан бирга, бу 2023 йилнинг биринчи ярмида ушбу маҳсулот импорти ҳажми ошишини англатади, чунки йилнинг шу даврида картошка импорти даври ҳам уч ҳафтага узаяди.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги бир неча йил ичида картошка Ўзбекистон мева-сабзавот секторининг асосий импорт позициясига айланди, 2017 йилдан 2021 йилгача ушбу маҳсулот импорти ҳажми 193,6 минг тоннадан 547,2 минг тоннагача, яъни, 2,8 баробар ошди. Аммо 2022 йил якунига кўра, сўнгги бир неча йил ичида биринчи бор Ўзбекистонга картошка импорти ҳажми камайди.  Халқаро савдо статистика маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-декабрь ойларида Ўзбекистонга истеъмол картошкаси импорти ҳажми 532,5 минг тоннани ташкил этди, бу 2021 йилга нисбатан 14,7 минг тоннага ёки 2,7 фоизга камдир.

Айни пайтда Ўзбекистонда ўтган йилги ҳосил картошкасининг улгуржи нархлари жорий йил бошидаги даражага қайтди. 2023 йил январь ойининг иккинчи ўн кунлигида ўтган йилги ҳосил картошкасининг улгуржи нархларида ушбу минтақа учун аномал совуқ таъсирида картошка нархи бошқа турдаги сабзавотлар нархида ҳам кузатилгани каби 1 кг 4000 сўмдан 5000 сўмгача ошди. Бироқ сўнгги бир ярим ой ичида улгуржи нархлар аста-секин аввалги даражаларга қайтди – 2023 йилнинг 20 январидан 3 мартигача ушбу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархи 1 кг учун 5000 сўмдан 4000 сўмга пасайди.

2023 йилнинг 10 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда картошканинг ўртача улгуржи нархи ўтган йилнинг шу санасида қайд этилган даражага мос келади ва 2021 йилнинг шу санасидаги ўртача улгуржи нархдан 11 фоизга баланддир.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин