Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонда экин майдонларининг космик мониторинги жорий этилади
Янгиликлар

Ўзбекистонда экин майдонларининг космик мониторинги жорий этилади

Ўзбекистонда республиканинг маълум бир вилояти ёки тумани шароитида қишлоқ хўжалиги ерлари ва экин майдонларида космик мониторинг тизими жорий этилади, деб хабар бермоқда EastFruit экспертлари Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг расмий сайти ҳаволасига таяниб.

2022 йилнинг 9 март куни Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги (“Ўзбеккосмос”) ўртасида агросаноатни жадал рақамлаштириш доирасида икки томонлама ҳамкорлик ҳамда космик ва геоахборот технологияларидан фойдаланиш тўғрисидаги битим имзоланди.   “Ўзбеккосмос” агентлиги офисида бўлиб ўтган йиғилишда эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси ҳам тасдиқланди. Хусусан, юқори аниқликда ерни масофадан зондлаш материалларидан фойдаланишни йўлга қўйиш, республиканинг маълум бир вилояти ёки тумани шароитида қишлоқ хўжалиги ерлари ва экин майдонларида космик мониторинг тизимини жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги 2019 йилнинг август ойи охирида ташкил этилган.  Стратосферавий ва бошқа учувчисиз аппаратлар, шунингдек, ерни масофадан туриб зондлаш ва сунъий йўлдош алоқа воситаларидан фойдаланиш орқали давлат органларига муаммоларни ҳал этиш самарадорлигини оширишда кўмаклашиш мазкур агентликнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

EastFruit экспертларининг қайд этишича, бу Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлигининг Ўзбекистондаги ер мониторингига биринчи бор жалб этилиши эмас. Бундан уч ҳафта аввал, 2022 йилнинг 21 февралида “Ер участкаларидан фойдаланишда давлат назорати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекистон Президентининг қарори имзоланди. Ушбу ҳужжатга кўра, «Ўзбеккосмос» агентлиги Кадастр агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2022 йил якунига қадар синов тариқасида Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек ва Юнусобод туманлари ҳамда Тошкент вилоятининг Қибрай ва Тошкент туманларида ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларини ҳамда ноқонуний бино ва иншоотларни космик суратларни қайта ишлаш орқали аниқлаш чоралари белгиланди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ready4Тradе лойиҳаси – Марказий Осиё мамлакатларининг савдо-сотиқни соддалаштириш борасидаги ҳамкорлиги

EastFruit

Маcfrut – 2022: Ўзбекистон жаҳонда етакчи гилос етиштирувчи компаниялар билан ҳамкорликни фаоллаштирмоқда

EastFruit

«Ўзбекистондаги энг яхши экспорт имкониятлари ва ритейл: сабзавот, мева, резавор ва ёнғоқлар» савдо конференцияси

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин