Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонда чигирткаларга қарши кураш мавсуми бошланди
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Ўзбекистонда чигирткаларга қарши кураш мавсуми бошланди

Ўзбекистон ҳудудларида чигирткалар тарқалишининг олдини олиш ишлари бошланди. Жорий йилда 500 минг гектардан ортиқ ерга махсус ишлов бериш режалаштирилган, дея хабар бермоқда EastFruit экспертлари.

Қашқадарё, Сурхондарё, Жиззах, Самарқанд ва республиканинг бошқа вилоятларида чигирткалар кўпайиш эҳтимоли бўлган ўчоқларга махсус ишлов бериш чоралари кўрилмоқда, деб хабар берди Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.

Чигирткалар Марказий Осиё ва Кавказ мамлакатларида қишлоқ хўжалиги ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигига жиддий таҳдид солади. Ўзбекистон ҳудудида чигирткаларнинг 150 дан ортиқ турлари мавжуд бўлиб, улардан 10 таси экинларга жиддий зарар етказиши мумкин.  Чигирткалар яшаш тарзига кўра икки гуруҳга бўлинади: пода ҳосил қилувчи — марокаш чигирткаси, осиё ва оазис чигирткалари, шунингдек, пода ҳосил қилмайдиган маҳаллий чигирткалар. Энг кенг тарқалгани Марокаш чигирткаси бўлиб, Афғонистон, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон, Қозоғистон тоғ этакларида ва Ўзбекистон ҳудудларидаги мавсумий ўсимликлар яйловларида учрайди. У Ўзбекистоннинг Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларидаги барча ҳудудларда, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Тошкент вилоятлари ва Фарғона водийси яйловларида яшайди.

Март ойи охири ва салқин баҳорда — апрель ойининг ўрталарида пайдо бўладиган чигирткалар барча қишлоқ хўжалиги экинларига зарар етказади.  Оммавий кўпайиш даврида чигирткалар ток барги ва мевали дарахтларнинг барглари билан ҳам озиқланади.

Мутахассисларнинг фикрича, чигиртка каби зараркунандалар билан курашишнинг ягона йўли эрта хабардорлик ва профилактик кураш стратегиясидир. Бу жараён қўшни давлатлар билан ҳам яқин ҳамкорликни талаб этади, чунки чигиртка чегара билмайди.

Ўтган йилнинг июнь ойида Ўзбекистон ҳудудида жами 292,6 минг гектар майдонда чигиртка тарқалиши аниқланган бўлиб, шундан июнь ойининг биринчи ўн кунлигида 284,0 минг гектар майдонда кимёвий тозалаш ишлари олиб борилган.

Умуман олганда, 2022 йили республика бўйича зарарли чигирткалар тарқалиши мумкин бўлган 580,3 минг гектардан ортиқ майдонда кимёвий ишлов ўтказилиши режалаштирилган эди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Қозоғистонда чигирткаларга қарши кураш кучайтирилди

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин