Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонда бодринг нархи пасайди, лекин ўсиш тенденцияси сақланиб қолмоқда
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Ўзбекистонда бодринг нархи пасайди, лекин ўсиш тенденцияси сақланиб қолмоқда

EastFruit август ойи бошида Ўзбекистондаги бодринг нархи кескин кўтарилиши ҳақида ёзган эди. 2021 йилнинг 29 июлидан 5 августигача бўлган даврда ушбу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархи 2 500 сўм/кг ($0,24)дан 4 500 сўм/кг ($0,42)гача, яъни, 75-80% ошган эди.

Aвгуст ойининг кейинги ҳафталаридаги нархлар динамикаси босқичма-босқич пасайишни кўрсатмоқда – охирги икки ҳафта мобайнида нархлар 3 500 сўм/кг ($0,33)га, яъни, 22%га тушди. Шунга қарамай, калта силлиқ  бодрингнинг улгуржи нархлари динамикаси ўсиши тенденцияси сақланиб қолмоқда. Жорий нархлар 2021 йилнинг июнь ойи бошидаги кўрсаткичларга тўғри келади ва 2019-2020 йиллардаги худди шу санага нисбатан тахминан бир ярим баравар юқоридир.

Қайд этиш жоизки, шу йилнинг июль ойи ўрталаридан ҳозирги кунга калта бодринг нархининг ўсиши бошқа мамлакатларда ҳам кузатилмоқда. Масалан, 2021 йилнинг июль ойи бошидан то 20 августига қадар силлиқ калта бодринг нархи ошди: Польшада – 0,34 дан 0,84 $/кг гача (+ 147%), Тожикистонда – 0,21 дан 0,35 $/кг гача (+ 67%) кўтарилди. Худди шу даврда иссиқхоналарда калта чўтир бодринг нархи баландлади: Грузияда – 0,25 дан 0,64 $/кг гача (+ 156%), Украинада – 0,18 дан 0,41 $/кг гача (+ 127%), Молдовада – 0,22 дан 0,34 $/кг гача (+ 54%).

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин