Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонда бодринг нархи бир ҳафта ичида 80 фоизга ошди
Янгиликлар

Ўзбекистонда бодринг нархи бир ҳафта ичида 80 фоизга ошди

EastFruit мутахассислари Ўзбекистонда бодринг нархлари кескин ошганини қайд этишмоқда. Сўнгги бир ҳафта мобайнида республика пойтахтида силлиқ калта бодрингнинг ўртача улгуржи нархи 75-80%га ошди. 2021 йилнинг 29 июлидан 5 августигача бўлган даврда ушбу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархлари 2500 сўм/кг дан ($0,24)  4500 сўм/кг гача ($0,42) кўтарилди.

2021 йилги мавсум бошидан буён калта силлиқ бодринг учун энг паст нархлар июль ойи бошида қайд этилган. Аммо ҳозирги нархлар 2021 йилнинг 20-27 май даражаларига тўғри келмоқда.

Aгар ўтган йиллар билан таққосласак, унда бодрингнинг ўртача улгуржи нархи 2019 йилнинг худди шу санасига нисбатан қарийб 2 баравар юқори.

2021 йилнинг 5 август ҳолатига кўра, Тошкентдаги супермаркетларда силлиқ майда бодрингнинг чакана нархи ушбу маҳсулот нави ва сифатига қараб, 7 000 сўм/кг ($0,66) дан 11 000 сўм/кг ($1,03)гача бўлди.

Шуни қайд этиш керакки, 2021 йилнинг 23 июлидан 30 июлигача бодринг нархининг худди шундай кескин ўсиши бошқа мамлакатларда ҳам кузатилган. Масалан, Украинада қайд этилган даврда (23 – 30 июль) иссиқхона бодрингининг ўртача улгуржи нархи 2 баробар, Грузияда эса бир ярим баробар ошди. Бошқа мамлакатларда, аксинча, нархлар пасайиши кузатилди: Беларусда 37%, Тожикистонда – 23%, Молдовада – 20%.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» мавзуидаги конференция видеоси EastFruit’да!

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин