Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонда бир ҳафта ичида янги ҳосил пиёзи нархи икки баробар пасайди
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Ўзбекистонда бир ҳафта ичида янги ҳосил пиёзи нархи икки баробар пасайди

Охирги ҳафтада янги ҳосил пиёзининг улгуржи нархлари 2 баробар пасайган, бу ички бозорда ушбу маҳсулотни етказиб бериш ҳажми кескин ошгани билан изоҳланади.  Ўз навбатида, мазкур ҳолат ўтган йилги пиёз ҳосили нархига ҳам таъсир қилиб, бу маҳсулотнинг улгуржи нархлари айни даврда 17% га пасайди, дея хабар бермоқда EastFruit таҳлилчилари.

EastFruit‘нинг нархлар мониторингига кўра, 2023 йил 14 апрелдан 21 апрелга қадар янги ҳосил пиёзининг ўртача улгуржи нархи 1 кг учун 8000 дан 4000 сўмга пасайган ва жорий ўртача улгуржи нарх 2022 йилнинг худди шу санасида қайд этилган даражага тенг бўлган.

Шу билан бирга, агар ушбу маҳсулот нархларини EastFruit жамоаси мева-сабзавотлар бўйича ҳафталик мониторинг олиб борадиган бошқа мамлакатлар билан солиштирадиган бўлсак, 2023 йил 21 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда янги пиёз ҳосилининг ўртача улгуржи нархи Грузияга (0,99 $/кг) нисбатан 2,8 баробар паст, лекин Тожикистонга (0,27 $/кг) нисбатан 30 фоизга  юқоридир.

Охирги ҳафта ўтган йилги пиёзнинг улгуржи нархлари ҳам пасайган, бу Ўзбекистон ички бозорида янги ҳосил пиёзи бўйича таклиф кескин ошгани ўтган йилги пиёз нархига таъсир кўрсатаётгани билан изоҳланади. 2023 йилнинг 14 апрелидан 21 апрелига қадар ушбу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархи 1 кг учун 6000 дан 5000 сўмга пасайган. Шу билан бирга, 2023 йил 21 апрель ҳолатига кўра, ўтган йилги пиёзнинг ўртача улгуржи нархи ўтган йилнинг шу санасига нисбатан қарийб бир ярим баробар юқоридир.

Шуни қайд этиш жоизки, Ўзбекистонда ўтган йилги ҳосил пиёзининг амалдаги улгуржи нархлари EastFruit мева-сабзавот маҳсулотларининг улгуржи нархларини ҳафталик мониторинг қилиб борадиган мамлакатлар орасида энг паст кўрсаткич ҳисобланади. 2023 йил 21 апрель ҳолатига кўра, минтақа мамлакатларида ўтган йилги пиёзнинг ўртача улгуржи нархи (1 кг учун АҚШ долларида): Ўзбекистон – $0,44; Тожикистон — $0,60; Молдова – $0,83; Польша — $0,83; Грузия — $0,99; Украина — $1,15.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин