Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонда Агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти ташкил этилди
Янгиликлар

Ўзбекистонда Агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти ташкил этилди

Термиз шаҳрида Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти ташкил этилди. Бу борадаги Президент қарори 2021 йилнинг 28 октябрь куни имзоланган ва “Народное слово” газетасида эълон қилинган.

Республика қишлоқ хўжалиги технологиялари ва қишлоқ хўжалигини инновацион ривожлантириш бўйича янги олий таълим муассасаси Тошкент давлат аграр университетининг Термиз филиали негизида ташкил этилмоқда.

Янги олий таълим муассасида қуйидаги йўналишлар бўйича замонавий билимларга эга кадрлар тайёрлаш режалаштирилган:

  • Тупроқ-иқлим шароитларидан келиб чиқиб ҳудудларни ихтисослаштириш;
  • Экспортбоп ва рентабелли қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришни ташкил этиш;
  • Қишлоқ хўжалигида ресурс тежовчи инновацион технологиялар ва рақамли агротехнологияларни жорий этиш.

Агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институтининг вазифаларига, шунингдек, қуйидагилар киради:

  • Институтнинг тажриба майдонларида шўрланиш, қурғоқчилик, касаллик ва зараркунандаларга чидамли қишлоқ хўжалиги экинларининг серҳосил ҳамда юқори сифатли навлари, дурагайларини яратиш;
  • Кўргазма-дала майдонларини яратиш ва кластерлар, кооперативлар, фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳамда томорқа-ерлар эгалари учун тавсиялар ишлаб чиқиш;
  • Ривожланган хорижий илмий-тадқиқот ва таълим муассасаларида профессор-ўқитувчилар, илмий ходимлар, магистрларнинг малакасини ошириш ва бошқа вазифалар.

Янги институт фаолияти Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан мувофиқлаштирилиб, унинг зиммасига қуйидагилар юклатилган:

  • 2022 йил охирига қадар Илмий-инновацион марказ – IT-инкубатор ташкил қилиш. У Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан талабалар, магистрлар, илмий изланувчилар ва ёш профессор-ўқитувчиларнинг илмий ишланмалари асосида стартап лойиҳаларни яратиш ва амалиётга жорий этиш билан шуғулланади;
  • Институтга тегишли дала майдонларида анор, хурмо, лимон, олхўри, узум ва бошқа турдаги мевалар, шунингдек, сабзавотларнинг юқори ҳосилдор навларини яратиш.

Шунингдек, институтда кечки (сменали) таълим шаклини йўлга қўйиш, 2022 йилдан эса қишлоқ хўжалиги мутахассисликлари бўйича олий таълимдан кейинги босқич (докторантура)га қабулни бошлаш режалаштирилган.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Боғлар ва узумзорлар учун янгиланган Zilus агророботи тақдим этилди

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин