Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонда 2022 йилнинг дастлабки икки ҳафтасида пиёз нархи 25 фоизга ошди
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Ўзбекистонда 2022 йилнинг дастлабки икки ҳафтасида пиёз нархи 25 фоизга ошди

Ўзбекистон пиёз сектори учун 2022 йил нархлар ошиши билан бошланди. EastFruit таҳлилчиларининг хабарига кўра, сўнгги икки ҳафта ичида ушбу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархлари 25 фоизга ошди, шунингдек, жорий нархлар даражаси 2021 йилнинг январь ойи бошидагидан 25 фоизга юқоридир.

EastFruitнинг нархлар мониторинги маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 31 декабридан 2022 йилнинг 14 январига қадар пиёзнинг ўртача улгуржи нархлари 1 кг учун 1600 дан 2000 сўмгача ошди.  Бундан ташқари, нархларнинг энг кескин ўсиши 2022 йилнинг биринчи ҳафтасида кузатилди – 19 фоизга.

Ўзбекистонда пиёзнинг ўртача улгуржи жорий нархлари 2021 йилнинг шу санасига нисбатан 25 фоиз юқори. Таққослаш учун айтадиган бўлсак, 2021 йилнинг 14 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда пиёзнинг ўртача улгуржи нархи 1600 сўм/кг ни ташкил қилган.

Эслатиб ўтамиз, пиёз экспорти Ўзбекистоннинг сабзавот экспорти сегментидаги энг муҳим позицияларидан биридир.  EastFruit экспертлари «Ўзбекистон: мева-сабзавотчиликда 2021 йилги Топ-10 асосий воқеликлар (1-қисм)» мақоласида таъкидлашганидек, 2021 йилда ўзбекистонлик пиёз етиштирувчилар ва экспортёрлар учун муваффақиятли бўлди.  2021 йилнинг апрель ойида муваффақиятли бошланган пиёз экспорти мавсуми ушбу маҳсулотни ташқи бозорларга жўнатиш мавсумининг одатдаги давомийлигидан ҳам узоқроқ кечди. Натижада, 2021 йилнинг апрель-декабрь ойларида Ўзбекистондан пиёз экспорти 184,3 минг тоннага етди, бу 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 19 фоизга кўп кўрчаткичдир.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин