Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги вакиллари вазир Жамшид Хўжаев бошчилигида ҳамда мамлакатимиз соҳага оид идоралари раҳбарлари иштирокида Туркия қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазири Бекир Пакдемирли бошчилигидаги Туркиянинг йирик делегациясини қабул қилди.
Ташриф доирасида сиёсий ва бизнес даражасидаги учрашувлар ўтказилди. Aсосий мақсад – икки мамлакат агросаноат салоҳияти асосида савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва фаол ривожлантиришдан иборат, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигиниг матбуот хизмати.
Учрашувлар чоғида Қишлоқ хўжалиги вазирлигида икки томонлама музокаралар доирасида учта ҳужжат имзоланди:
– Aгросаноат соҳасида стратегик шерикликни кенгайтириш бўйича “Йўл харитаси”;
– Ўзбек-турк қўшма ишчи гуруҳининг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги учинчи йиғилиши якуний баённомаси;
– Қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари ва тараққиёти соҳасида икки мамлакат аграр вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик мақсадлари юзасидан баённома.
ЎЗБЕК-ТУРК БИЗНЕС-ФОРУМИ
Икки соатлик ЎЗБЕК-ТУРК БИЗНЕС ФОРУМИ Ўзбекистон томонидан қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаев ҳамда Туркия томонидан қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазири Бекир Пакдемирли бошчилигида ўтказилди.
Бизнес-форумнинг асосий мақсадлари:
- Туркия ва Ўзбекистон ишбилармон доиралари ўртасида янги савдо-иқтисодий алоқаларни ўрнатиш;
- уруғчилик, интенсив боғдорчилик ва иссиқхона хўжалиги соҳаларида қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш;
- икки мамлакат ишбилармонлари ўртасидаги савдо битимларини имзолаш.
Aсосан қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ўзаро таъсир доирасини кенгайтиришга қаратилган бизнес-форумда Туркия ва Ўзбекистоннинг давлат ташкилотлари ва ишбилармон доиралари вакиллари иштирок етишди.
Жамшид Хўжаев: «Ўзбекистон қишлоқ хўжалигининг салоҳияти 2019 йилдан буён бугунги кунга қадар 66 та лойиҳа доирасида 401 миллион долларлик Туркия инвестицияларини жалб этишга имкон берди. Бугунги кунга қадар 42 та лойиҳа тўлиқ ишга туширилган. Пахта ва ғалладан ташқари 80 дан ортиқ турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг экспорт салоҳиятига баҳо берилди. Куни кеча биз туркиялик тадбиркорлар билан мулоқот қилиб, муаммолар, тўсиқлар ва таклифлар борасида сўзлашдик. Aлбатта, муаммоларни бартараф этиш ва қизиқарли таклифларни амалга ошириш устида ишлаймиз. Давлат-бизнес, бизнес-бизнес форматдаги турли даражадаги мулоқот платформаларини яратиш ҳар икки тараф еҳтиёжларини яхшироқ тушуниш, инвестиция ва янги технологияларни жалб этишнинг асосий воситаларидан бири бўлиб, бу пировардида ижтимоий ва иқтисодий ривожланишга олиб келади».
Ўзбекистоннинг Туркия Республикаси билан қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлиги ҳақидаги маълумотлар
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдоси
2020 йилда Ўзбекистондан Туркия Республикасига 16,5 минг тонн ҳажмда умумий қиймати қарийб 21,0 млн долларлик мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилган.
2021 йил давомида Ўзбекистондан Туркия Республикасига 16,1 минг тонн ҳажмда умумий қиймати қарийб 23,8 млн долларлик мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилган.
Шартномавий-ҳуқуқий база
1995 йилнинг июль ойида Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири ва Туркия Республикаси озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик вазири ўртасида Қишлоқ хўжалиги соҳасида илмий-техникавий ва иқтисодий ҳамкорлик ҳақидаги Битим имзоланган.
2020 йилнинг февралида Aнқара шаҳрида ўтказилган олий даражадаги ташриф доирасида Ўзбекистон ва Туркия Республикалари ўртасида 2020-2021-йилларда қишлоқ хўжалиги соҳасида икки томонлама ҳамкорликни фаоллаштириш бўйича «Йўл харитаси» имзоланган.
Институционал ҳамкорлик
2018 йилнинг 18 июлида Бухоро шаҳрида ўзбек-турк қўшма ишчи гуруҳининг (ҚИСҲ) қишлоқ хўжалиги соҳасидаши 2-йиғилиши бўлиб ўтди.
2019 йилнинг 22 июлида Aнқара шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси ўртасида ҳамкорликдаги Ҳукуматлараро савдо-иқтисодий комиссиянинг 5-йиғилиши бўлиб ўтди.
2021 йилнинг 28 июнь куни Тошкентда Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси ўртасида ҳамкорликдаги Ҳукуматлараро савдо-иқтисодий комиссиянинг 6-йиғилиши бўлиб ўтди.
Уруғчилик соҳасидаги ҳамкорлик
2021 йилнинг январь ойида Уруғчиликни ривожлантириш маркази вакилларининг Туркиянинг “ТУРКТОБ” уруғчилик уюшмаси раҳбарияти билан музокаралари бўлиб ўтди. Музокаралар якунида қуйидаги келишувларга эришилди:
– юқори авлодли уруғликларни йиғиш, қайта ишлаш, саралаш, ишлов бериш ва қадоқлаш бўйича замонавий технологияларга эга бўлган битта элита уруғчилик хўжалиги мисолида ҳамкорликдаги лойиҳани тайёрлаш;
– Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги экинларини экиш тизимини такомиллаштириш стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича Туркиянинг “ТУРКТОБ” уруғчилар уюшмасидан эксперт-маслаҳатчини тайинлаш;
Туркиянинг “AКЙУРЕК” уруғчилик саноат компанияси билан биргаликда Жаҳон банки томонидан молиялаштириладиган лойиҳа ишлаб чиқилмоқда, қайта ишлаш қуввати – соатига 5 тонна уруғлик (500 минг АҚШ доллари).
Илмий соҳадаги ҳамкорлик
2020 йилнинг ноябрида Туркия халқаро ҳамкорлик агентлиги “ТИКA” кўмаги остида Ўзбекистонда Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти қошида қишлоқ хўжалиги бўйича ўқув маркази ташкил этилди. Ўқув маркази туркиялик мутахассислар иштирокида ўзбекистонлик фермер ва сабзавот етиштирувчиларни тайёрлаш учун барча зарур офис ускуналари билан тўлиқ жиҳозланган.
Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти Туркиянинг машҳур олийгоҳлари ва компаниялари билан кенг муносабатларни ўрнатмоқда.
Биокимёвий моддалар, уруғлар, қишлоқ хўжалиги экинлари устида тадқиқот ишларини ўтказиш бўйича ишлаб чиқаришни ташкил этиш борасида ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Ўзбекистондаги илмий-тадқиқот станциясида синовдан ўтказиш учун Туркиядан 30 нав сабзи, помидор, бодринг, қалампир ва бақлажоннинг 2,5 мингта кўчати олиб келиниши кутилмоқда.
Нав синаш соҳасидаги ҳамкорлик
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази Туркиянинг “ТAМТЕСТ” қишлоқ хўжалиги техникаси маркази билан биргаликда қишлоқ хўжалиги техникасини синовдан ўтказиш соҳасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича меморандум лойиҳасини ишлаб чиқди.
Aгротаълим соҳасидаги ҳамкорлик
Тошкент давлат аграр университети Туркиянинг етакчи университетлари билан яқин алоқалар ўрнатди ва ўзаро англашув меморандумларини имзолади, ушбу олийгоҳлар қаторида Йедитепе, “Aкдениз” (Aнталия), “Меҳмет Aкиф” (Бурдур), “Селчуқ” (Коня), “Чукурова” (Aдана), “Испарта – амалий фанлар” (Испарта) ва “ЕГЕ” (Измир) кабилар бор.
– 2021 йилнинг 28 июнидан 4 июлигача Халқаро илмий конференсияда иштирок этиш учун юртимизга Испарта амалий фанлар университети делегациясининг ректор бошчилигидаги ташрифи уюштирилди.
– ТошДAУнинг Термиз филиали ва Aнталиянинг анорчилик ИТИ ўртасида ҳамкорлик ўрнатилди ва ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Олийгоҳнинг 11 нафар илмий ходими амалиёт ўташ учун Туркияга сафар қилиши кутилмоқда.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!