Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида агромаҳсулотлар савдоси ҳажми ва ассортименти кенгайтирилмоқда
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида агромаҳсулотлар савдоси ҳажми ва ассортименти кенгайтирилмоқда

Ўзбекистон Ҳиндистондан 6 турдаги товарлар, хусусан, банан, манго, соя ва гуруч импортига фитосанитария рухсатномаларини берди.  Ўз навбатида, Ҳиндистон томони Ўзбекистонда етиштирилган узум, олхўри ва гилос маҳсулотларини етказиб берилишига рухсат берди, дея хабар бермоқда EastFruit экспертлари.

2022 йилнинг 28 июль куни Ню-Деҳли шаҳрида Ўзбекистон ва Ҳиндистон ҳукуматлари вакиллари қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича музокаралар ўтказди.  Учрашув Ўзбекистон ҳукумат делегациясининг Ҳиндистонга ташрифи доирасида бўлиб ўтди.  Ўзбекистон томонидан делегацияга Бош вазир ўринбосари – Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев, Ҳиндистон томонидан эса Қишлоқ хўжалиги ва фермерлар фаровонлиги вазири Нарендра Сингх бошчилик қилди.

Мулоқот чоғида сўнгги бир неча йил ичида икки давлат ўртасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ўзаро савдосини диверсификациялашга эришилгани, аммо ҳали фойдаланилмаган салмоқли салоҳият мавжудлиги қайд этилди.  Томонлар ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини оширишга эришиш, жумладан, миллий қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари икки мамлакат бозорларига кириб бориши учун қўшимча қулай шарт-шароитлар яратишга келишиб олди. Ўзбекистон Ҳиндистоннинг 6 турдаги товарлари, жумладан, банан, манго, соя ва гуруч импортига фитосанитария рухсатномалари берилди, дейилган Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг расмий пресс-релизида.

Ўз навбатида, Ҳиндистон ҳукумати Ўзбекистондан узум, олхўри ва гилос импортига рухсат беришга қарор қилди, дея хабар берган Ҳиндистон Қишлоқ хўжалиги ва фермерлар фаровонлиги вазирлиги матбуот хизмати.

Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Ҳиндистон томони Ўзбекистондан анор, олма, хурмо, чили қалампири, помидор, бодом, тарвуз каби бир неча турдаги мева-сабзавот маҳсулотларига ҳам рухсатнома бериш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Ҳиндистон Қишлоқ хўжалиги ва фермерлар фаровонлиги вазири Нарендра Сингх эса Ўзбекистон томонини Ҳиндистонда етиштирилган анор, картошка, папайя ва буғдой Ўзбекистон бозорига кириши юзасидан қарорини тезлаштиришга чақирди.

Музокаралар чоғида алоҳида компанияларнинг инвестицион режалари масаласи ҳам муҳокама қилинди. Хусусан, айни пайтда Ҳиндистоннинг Indo Organics компанияси тўғридан-тўғри сармоя эвазига Ўзбекистоннинг Наманган вилоятида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлашни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Бундай технологик лойиҳаларни амалга оширишда ҳар икки томон ҳам амалий ёрдам кўрсатишга тайёр эканини билдирди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин