Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистон учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилари реестри нечоғли зарур?
Янгиликлар

Ўзбекистон учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилари реестри нечоғли зарур?

Ўзбекистон Республикаси Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) мутахассислари қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилари  реестрларини яратиш бўйича хорижий тажрибани ўрганиб, бундай реестрни яратиш иқтисодий жиҳатдан асосли деган хулосага келишди, деб ёзмоқда UzDaily.uz.

Жорий йил Ўзбекистонда кучли совуқ туфайли бир қатор қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархи сезиларли даражада ошиши билан бошланди.  Ёқилғи-энергетика комплекси, логистика ва маҳсулотлар транспортировкаси тизимида узилишлар кузатилди. Аномал совуқ ҳаво энг кўп пиёз нархига таъсир этди.

Бундан буён иқлим ўзгаришининг оқибатлари йилдан-йилга кескинроқ сезилади ва табиат аномалиялари тез-тез содир бўлади. Буларнинг бари қишлоқ хўжалигидаги ишлаб чиқариш ва агромаҳсулотлар бозорларини янада беқарорлаштиради.

Шу сабабли, ҳозирнинг ўзида тармоқда ишлаб чиқариш ва маркетинг занжирининг барча қисмларида рискларни камайтириш, жаҳон бозори конъюнктурасига қараб ишлаб чиқаришни мувозанатлаштириш ҳақида ўйлаш керак.

Ечимлардан бири соҳани рақамлаштириш бўлиб, у ҳудудлардан қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат бўйича ишончли статискани тўплаш, шунингдек, турли тоифадаги фойдаланувчилар уни очиқ қўллашини ташкил этишни назарда тутади.

ПМТИда электрон қишлоқ хўжалиги платформаларини яратиш бўйича алоҳида мамлакатлар тажрибаси кўриб чиқилди.

Озарбайжон

Электрон қишлоқ хўжалиги ахборот тизимини (EKTIS) ишлаб чиқиш 2015 йилда бошланган. Тизим ер участкаларини идентификациялаш тизими, фермер хўжаликлари реестри ва субсидиялар олиш жараёнини қўллаб-қувватлашни ўз ичига олган 7 та кичик модулдан иборат.  Озарбайжон бўйлаб 500 мингга яқин фермер EKTIS тизимида рўйхатга олинган.

Туркия

Фермер хўжаликларини рўйхатга олиш (Farm Accountacy Data Network (FADN) Туркияда илк бор 2007 йили ишга туширилган. Биринчи босқичда тизим 350 фермер хўжалигига эга 9 та пилот вилоятда жорий этилди.  2014 йилда FADN билан қамраб олинган вилоятлар сони 54 тага кўпайтирилиб, фақат 2018 йилга келибгина Farm Accountacy Data Network барча 81 вилоятга кенгайтирилди ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши ҳамда рўйхатга олиш тизимига интеграция қилинди.

Молдова 

Республикада бир қатор ахборот тизимлари ишга туширилди.  Жумладан, қишлоқ хўжалигининг рақамли реестри агросаноат тармоғидаги хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти тўғрисидаги тезкор маълумотлардан фойдаланишини таъминлаш ва уларга “ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматларини, шу жумладан, онлайн режимида хизмат кўрсатишни осонлаштириш.

ПМТИ мутахассислари шундай хулосага келишди:

«Бундай платформаларни яратиш анча меҳнат ва муайян маблағ талаб этади, аммо уларнинг ишлашидан олинган фойда барча харажатларни қоплайди. Улар микроиқтисодий маълумотларнинг ягона ишончли манбаи бўлиб, мазкур платформалар асосида қишлоқ хўжалигидаги асосий тенденцияларни таҳлил қилиш, турли агроозиқ-овқат сиёсати чора-тадбирлари самарасини баҳолаш, тармоқдаги жараёнлараро корреляцияларни ҳисоблаш ва аграр секторнинг истиқболдаги тараққиётини прогноз қилиш мумкин».

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» мавзуидаги конференция видеоси EastFruit’да!

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин