Яқинда EastFruit апрель ойининг дастлабки икки ҳафтасида пойтахтнинг “Коrzinka” ва “Маkrо” дўконларида сотувга чиққан мавсум янгиликлари – кўксултон, равоч ва тут ҳақида ёзган эди. Энди эса янги ҳосилнинг биринчи ўрик ва гилоси худди шу тармоқлар дўконлари пештахтасидан жой олди!
Ўрик
Бу йил ушбу меванинг чакана савдога чиқиши сўнгги 4 йил ичидаги энг эрта қайд этилган йил бўлди. 15 апрелдан бошлаб, “Маkrо” ва “Коrzinkа” супермаркетлар тармоғи Ўзбекистон пойтахтида жойлашган дўконларида ўрикнинг янги ҳосили савдоси бошланганини эълон қилди. Ушбу маҳсулот нархи 100 грамм учун 19 990 дан 22 999 сўмгача (яъни, 1 кг учун 199 900 дан 229 990 сўмгача)ни ташкил этмоқда.
Ўтган 2021 йилда мавсумнинг ушбу янгилиги пойтахтдаги “Маkrо” супермаркетлари пештахталарида 19 апрель куни 100 грамми 20 999 сўмдан (яъни, 1 кг учун 209 990 сўмдан) савдога чиқарилган. 2018-2020 йилларда эса Ўзбекистон пойтахти супермаркетларида янги ҳосилнинг биринчи ўриги 25 апрелдан кейин сотувга қўйилган эди.
Шундай қилиб, 2022 йилда янги ўрик чакана савдода 2021 йилга нисбатан 4 кун эрта пайдо бўлиб, Ўзбекистон пойтахти супермаркетларида савдога чиқиш санаси бўйича ўтган йилги рекордни янгилади. Шу билан бирга, 2022 йилги янги ҳосилнинг биринчи ўриги нархи ўрта ҳисобда ўтган йилги даражага мос келади.
Гилос
Ўрикнинг янги ҳосили сотувга чиққач, икки кун ўтиб, 17 апрель куни “Коrzinka” тармоғи янги ҳосилнинг биринчи гилоси 100 грамм учун 29 990 сўмдан сотила бошлаганини (яъни, 1 кг учун 299 900 сўм) эълон қилди. Ҳозирча ушбу янгилик мазкур тармоқнинг пойтахтдаги фақат тўртта супермаркетида мавжуд.
Бу йил янги ҳосил гилоси сотувда ўтган йиллардаги билан деярли бир вақтда пайдо бўлди. 2021 йили янги гилос Маkro супермаркетларидаги чакана савдо дўконларида 14 апрелдан бошлаб, 100 грамми 19 999 сўмдан (яъни, 1 кг учун 199 990 сўмдан) сотила бошланган.
Шундай қилиб, 2022 йилда янги ҳосил гилоси чакана савдода ўтган йилгидан 3 кун кечроқ, лекин 2021 йилга нисбатан бир ярим баробар қимматроқ нархда сотувга чиқди.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!