Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистон селекционерлари булғор ширин қалампирининг янги экспортбоп навини яратишди
МахсусЯнгиликлар

Ўзбекистон селекционерлари булғор ширин қалампирининг янги экспортбоп навини яратишди

EastFruitнинг ўзбек жамоаси Ўзбекистонда етиштириладиган сабзавот турлари яна бир янги маҳаллий нав билан тўлдирилиши ҳақида хабар бермоқда. Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти олимлари 8 йил давомида изланиб яратилган булғор  ширин қалампирининг янги навини тақдим этишди. Юқори ҳосилдорликка эга янги нав «Зумрад» деб номланган бўлиб, институтнинг илмий-тажриба далаларида муваффақиятли синовдан ўтди.

Янги навнинг асосий хусусиятлари ҳақида Agro-Olam.uz Телеграм каналига жойланган «Ўзбекистон 24» телеканали видеосюжетида ҳикоя қилинади.

Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти илмий ходими Баҳодир Иброҳимовнинг сўзларига кўра, бу гибрид эмас, бу янги экспортбоп навдир. Унинг ташқи кўриниши яхши ва товарбоп, муҳими, бошқа навларга нисбатан юқори ҳосилдорликка эга – гектаридан 50-60 тоннагача ҳосил беради. «Зумрад» навини яратиш бўйича илмий изланишлар, тажриба ва саъй-ҳаракатлар қарийб 8 йил давом этди. Янги навнинг ҳосил бериш даври қора совуқлар тушгунга қадар давом этади, бу дегани, ушбу навдан кеч кузгача ҳосил олиш мумкин. Янги нав уч хил рангда тақдим этилди – яшил, сариқ ва қизил. Юқори ҳосилдорликдан ташқари, бу нав бошқа бир қатор афзалликларга ҳам эга: қалин «девор»ли, серсув, витамин, минерал ва микроэлементларга бой.

Шунингдек ўқинг: Узум, шафтоли ва нектарин – 2021 йил август ойининг биринчи ўн кунлигида Ўзбекистондан сархил мева-сабзавотлар экспортида асосий позициялар

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг август ойи бошида институт олимлари тадқиқот маскани қошидаги тажриба майдонида, шунингдек, ҳудудий илмий-тажриба станциялари ва деҳқон ҳамда фермер хўжаликлари далаларида синовлардан муваффақиятли ўтган тарвузнинг янги нави –  «Ширин»ни тақдим этишган эди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Маrlena қизил смородина бозорида янги лидерга айланадими?

EastFruit

Марказий Осиё боғбонлари қора смородинани йошта билан, қизилини эса калина билан адаштиришмоқда!

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин