Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонда тарвузнинг янги нави муваффақиятли синовдан ўтди
МахсусЯнгиликлар

Ўзбекистонда тарвузнинг янги нави муваффақиятли синовдан ўтди

EastFruit мутахассислари Ўзбекистонда етиштириладиган тарвузлар қаторига яна бир маҳаллий нав қўшилгани ҳақида хабар беришмоқда. Тарвузнинг янги нави «Ширин» деб номланган бўлиб, у Сабзавот ва полиз экинлари ва картошка илмий-тадқиқот институти тажриба майдонида, шунингдек, минтақавий илмий-тажриба станциялари, полиз экинларини етиштирувчи фермер ва деҳқон хўжаликлари далаларида муваффақиятли синовдан ўтказилди. Бу хусусда «Ўзбекистон 24» телеканали видеолавҳасида ҳикоя қилинди.

Тарвузнинг янги нави – «Ширин» Сабзавот ва полиз экинлари ва картошка илмий-тадқиқот институти лабораторияларида етиштирилди. Ушбу навнинг ҳаммуаллифи, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди Мастура Ҳалимованинг айтишича, бундан бир мунча вақт аввал янги яратилган нав минтақавий илмий-тажриба станциялари ва полиз маҳсулотларини етиштирувчиларга топширилган. Натижада, у муваффақиятли синовдан ўтказилди. «Ширин» яхши таъм сифатига эга, пўсти юпқа, ҳосилдорлиги юқори (гектарига 80 тоннагача ҳосил олиш мумкин), бошқа навларга нисбатан данаги кам. Таъмидан келиб чиқиб, унга «Ширин» номи берилган. Энди у полиз экинларини етиштирувчилар – фермер ва деҳқон хўжаликларини қизиқтирмоқда, хуллас, «Ширин» навли уруғга талаб катта.

Бундан ташқари, видеосюжетда айтилишича, ҳозир институт ходимлари йўқ бўлиш кетиш арафасида турган маҳаллий экин навларини, жумладан, маҳаллий «Мармар» навини қайта тиклаш устида иш олиб боришмоқда. Унинг  касаллик ва зараркунандаларга қарши хусусиятини оширишга эришиш мақсад қилинган.

Эслатиб ўтамиз, бу йил Ўзбекистоннинг Қашқадарё вилояти, Чироқчи тумани фермерлари уруғсиз қора тарвуз етиштиришга муваффақ бўлишди: “Россиялик харидорларнинг тавсиясига биноан биз биринчи марта Style тарвузининг янги турини савдога тақдим этдик. Иссиқхоналарда етиштирилган тарвузлар экспортга мўлжалланган. Ноёб тарвузлар ҳосили май ойида сотувга тайёр бўлди, – дейди фермер Улуғбек Жуманазаров.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Маrlena қизил смородина бозорида янги лидерга айланадими?

EastFruit

Марказий Осиё боғбонлари қора смородинани йошта билан, қизилини эса калина билан адаштиришмоқда!

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин