Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистон ритейл бозорида дискаунтерларнинг ўсиши кутилмоқда – прогноз
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Ўзбекистон ритейл бозорида дискаунтерларнинг ўсиши кутилмоқда – прогноз

Ўзбекистон чакана савдо бозорида яқин йилларда дискаунтерлар ўсиши кутилмоқда, деди “Retail Days Uzbekistan” халқаро конференциясида сўзга чиққан Infoline компанияси бош директори Иван Федяков.

Унинг сўзларига кўра, постсовет ҳудуди мамлакатлари бозорлари ривожланишини таққослаб, Ўзбекистонда чакана савдо бозори ривожининг асосий трендларини аниқлаш ва айрим йўналишларни прогноз қилиш мумкин, деб ёзмоқда Retail.ru портали.

Биринчидан, бу мамлакатда чакана савдо бозорининг ривожланиши учун демографик вазият анчайин қулай — Ўзбекистонда туғилиш коэффициенти иккидан юқори ва аҳоли сони ўсиши яхши суръатларда давом этмоқда.

Иккинчидан, бошқа мамлакатлардан фарқли ўлароқ, Ўзбекистонда инфляциянинг кескин ўсиши кузатилмаяпти ва аҳоли жон бошига ўртача даромадлар ўсиб бормоқда.  Infoline прогнозларига кўра,  аҳоли даромадлари келгуси йилларда ўсишда давом этади.

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-март ойларида мамлакат аҳолисининг умумий даромадлари 114,2 триллион сўмни ташкил этиб, номинал кўрсаткичларда ўсиш 15,9 фоизни, реал кўрсаткичларда (инфляцияни ҳисобга олган ҳолда) 5,4 фоизни ташкил этди. Ўзбекистонда чакана савдо айланмаси 2021 йил якунларига кўра 24,1 миллиард долларни ташкил этган эди. Тошкент шаҳрида чакана савдо объектлари миқдори: ҳар 1000 кишига иккитадан кам озиқ-овқат дўкони тўғри келади. 2021 йилда аҳоли жон бошига чакана савдо айланмаси ойига 58 долларни ташкил этган. Чакана савдо объектлари сони (1000 кишига) ва аҳоли жон бошига тўғри келадиган чакана савдо айланмаси бўйича Тошкент солиштирма шаҳарлардан ортда қолмоқда. Бу эса мамлакатнинг ритейл бозорлари учун юқори ўсиш салоҳиятига эга эканлигини кўрсатади. Ўзбекистонда кузатиладиган ривожланиш стратегиялари Россиядагига ўхшаш. Яқин йилларда Ўзбекистон бозорида дискаунтерлар, жумладан, «қаттиқ» дискаунтерлар ортади.  Булар Россиянинг «Доброцен», «Чижик», «Моя цена» каби лойиҳалари бўлиши ҳам мумкин.

Ривожланишнинг иккинчи стратегияси — е-com-лойиҳаларни ишга тушириш, интернет тижоратни ривожлантиришдир.  Ўзбекистонда онлайн савдо бозори ҳажми бор-йўғи 0,8 миллиард долларни ташкил этади ва бу ўсиш учун улкан салоҳият мавжудлигини англатади.

Ўзбекистон чакана бозорини кутаётган яна бир тренд — омниканалликнинг ривожланиши.

«Ўзбекистон бозори ўсиб боришига ва унга янги истиқболли форматлар киришига ишончимиз комил», дея хулоса қилди Иван Федяков.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

2022 йилда Ўзбекистондан тарвуз экспорти бўйича рекорд янгиланди

EastFruit

Миср давлати Ўзбекистон гилоси ва узумлари учун ўз бозорини очмоқда

EastFruit

Польша Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импортини оширишга тайёр

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин