Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистон Европага маҳсулот экспорт қилиш учун Грузия портларидан фойдаланишни режалаштирмоқда
Янгиликлар

Ўзбекистон Европага маҳсулот экспорт қилиш учун Грузия портларидан фойдаланишни режалаштирмоқда

Ўзбекистон ўз маҳсулотларини Грузия портлари орқали Европага экспорт қилиш имкониятларини муҳокама қилмоқда, дея хабар берди “Новости-Грузия” Грузия ҳукумати матбуот хизмати ҳаволасига таяниб.

Грузия Бош вазири Ираклий Гарибашвили ва унинг ўзбекистонлик ҳамкасби Абдулла Арипов Тошкентда вазирлар маҳкамалари аъзолари иштирокида ҳам юзма-юз, ҳам кенгайтирилган таркибда музокаралар ўтказди.  Асосий эътибор икки давлат ўртасидаги иқтисодий  муносабатларга қаратилди.

“Ўзбекистон маҳсулотларини Европа бозорига экспорт қилиш учун Грузиянинг транспорт инфратузилмаси ва портларидан фойдаланиш имкониятлари муҳокама қилинди”, дейилади матбуот хизмати хабарида.

Учрашувда Грузия Ўзбекистон учун энг муҳим транспорт йўлакларидан бири эканлиги алоҳида таъкидланди. Гарибашвили, шунингдек, Грузиянинг Боку-Тбилиси-Карс темир йўли, Қора денгиз-Каспий денгиз йўли, Шарқ-Ғарб автомобиль йўлини қуриш ва реконструкция қилиш каби муҳим лойиҳаларда иштирок этаётганини қайд этди.

Грузия винолари ва минерал сувларини, жумладан, Ўзбекистон бозорларига экспорт қилиш ҳажмини янада оширишдан манфаатдор экани қайд этилди. Томонлар қўшма корхоналар ташкил этиш масаласини муҳокама қилди.

Грузия ва Ўзбекистон ўртасида эркин савдо режими мавжуд.  2021 йилда мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 18,5 фоизга ошиб, 115 миллион долларни ташкил этган.

Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида Грузия капитали иштирокида 69 та корхона фаолият юритмоқда.  Грузияда Ўзбекистон сармояси иштирокидаги 23 та корхона фаолият кўрсатмоқда.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» мавзуидаги конференция видеоси EastFruit’да!

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин