Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистон билан Туркия ўртасида имтиёзли савдо тўғрисидаги битим тасдиқланди
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Ўзбекистон билан Туркия ўртасида имтиёзли савдо тўғрисидаги битим тасдиқланди

2023 йилнинг 22 февраль куни Ўзбекистон Президенти Ўзбекистон ва Туркия ўртасида имтиёзли савдо тўғрисидаги Битимни тасдиқлаш тўғрисидаги ҳужжатни имзолади. Ушбу Битим 2022 йил 29 март куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Туркия Олий даражадаги стратегик ҳамкорлик кенгашининг иккинчи йиғилишида имзоланган, деб хабар бермоқда EastFruit экспертлари Ўзбекистон Адлия вазирлигининг расмий баёнотига таяниб.

Шундай қилиб, икки давлат ўртасида имтиёзли савдо тўғрисидаги халқаро шартнома Ўзбекистон томонидан ратификация қилинди.

Икки давлат ўртасида Имтиёзли савдо битимини тузишдан кўзланган асосий мақсад ҳар икки давлатнинг ишлаб чиқарувчилари ва экспортёрлари учун янада қулай иш шароитларини яратиш, айрим товарларга божхона тўловлари олинмаслигини таъминлаш ёки уларнинг жорий ҳажмини қисқартириш орқали савдо-иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлашдан иборат эди.

Бу икки давлат ишлаб чиқарувчилари ва экспортёрлари учун нимани англатади?

Ушбу келишув доирасида томонлар мазкур мамлакатларнинг ҳар бири учун 12 та банддан иборат имтиёзли савдога дахлдор маҳсулотлар рўйхатини тасдиқлади. Ўзбекистон товарлари рўйхатида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари – сабзавотлар, сархил мевалар, қуритилган ўрик, майиз, қуритилган шафтоли, ловия, бодом, грек ёнғоғи, ерёнғоқ ва бошқалар етакчилик қилмоқда. Туркия товарлари рўйхатида саноат маҳсулотлари — электр трансформаторлар, индуктивлик ғалтаги, уларнинг қисмлари, улагичлар ва ўтказгичлар, қувурлар, қора металлар ва насослар бор.

Шунингдек ўқинг: 2022/2023 йилги мавсумда Ўзбекистондан сархил хурмо экспорти ҳажми 9 фоизга ошди

Туркияда Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига нисбатан амалдаги божхона тўловларининг бекор қилиниши импорт тартиб-қоидаларини соддалаштириш орқали унинг рақобатбардошлигини янада оширишга хизмат қилади. Ўз навбатида, Туркия саноатининг Ўзбекистон бозорига имтиёзли савдо шартлари асосида кириб келиши икки давлат ўртасида саноат кооперациясини ривожлантириш ҳамда Ўзбекистон бизнесини арзон ва сифатли ускуналар ҳамда хомашё билан таъминлаш учун замин яратади.

Шу билан бирга, келгусида икки давлат – Ўзбекистон ва Туркиянинг ишлаб чиқариш ҳамда экспорт салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда келишув доирасида тасдиқланган товарлар рўйхатини кенгайтириш масаласини кўриб чиқиш режалаштирилган.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин