Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистон: август-сентябрь ойларида пиёз ва саримсоқ экилган майдонлар 12 фоизга ортди
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Ўзбекистон: август-сентябрь ойларида пиёз ва саримсоқ экилган майдонлар 12 фоизга ортди

2022 йилнинг август-сентябрь ойларида Ўзбекистоннинг барча тоифадаги хўжаликларида пиёз ва саримсоқ экилган майдонлар 96,1 минг гектарни ташкил этди. Бу 2021 йилнинг август-сентябрь ойларига нисбатан 11,9 фоизга кўпдир, дея хабар бермоқда EastFruit экспертлари.

Республика Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, 2022 йилнинг август-сентябрь ойларида Ўзбекистондаги пиёз экилган майдонлар 50,8 минг гектарни, саримсоқ майдонлари эса 45,3 минг гектарни ташкил этди.

Шунингдек, 2022 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида “тўқсонбости” усулида 103,7 минг гектар майдонга пиёз, 47 минг гектарга саримсоқ экиш режалаштирилган.

Шундай қилиб, жорий йилнинг август-декабрь ойларида 2023 йил ҳосили учун республиканинг барча тоифадаги хўжаликларида 154,5 минг гектар майдонга пиёз (шундан 50,8 минг гектари август-сентябрь ойларида экилган) ва 92,3 минг гектар майдонга саримсоқ экиш (шундан 45,3 минг гектари август-сентябрда экилди) режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг август-сентябрь ойларида Ўзбекистоннинг барча тоифадаги хўжаликларида жами 85,9 минг гектарга пиёз ва саримсоқ экилган.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистондаги корхонада брокколи карамидан пюре ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

EastFruit

Андижонда тўрт қаватли бино томида иссиқхона барпо этилди

EastFruit

Ўзбекистонда мандарин нархи бир ҳафта ичида 37 фоизга арзонлашди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин