Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистон 2021 йилда киви импортини икки баробар оширди
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Ўзбекистон 2021 йилда киви импортини икки баробар оширди

2021 йилда Ўзбекистон 4,4 минг тонна киви импорт қилди, бу ўтган йилга нисбатан роппа-роса 2 баробар кўп кўрсаткичдир. Аммо, агар 2020 йили “пандемия”да киви импорти ҳажми 46 фоизга камайганини ҳисобга олсак (2019 йилга нисбатан), 2021 йилда ушбу маҳсулот импорти “пандемиядан аввалги” 2019 йилга нисбатан 7 фоизга ошгани маълум бўлади, деб хабар бермоқда   EastFruit таҳлилчилари.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилда Ўзбекистонга киви импортининг қарийб 95 фоизи уч етказиб берувчи давлат – Эрон (77,3 фоиз), Покистон (8,9 фоиз) ва Туркиянинг (8,4 фоиз) умумий улушига тўғри келади. Шу билан бирга, 2021 йилда ушбу маҳсулотнинг ҳар уч асосий етказиб берувчиси ҳам Ўзбекистонга экспорт ҳажмини сезиларли даражада оширишга муваффақ бўлди:

– Эрондан Ўзбекистонга етказиб берилган киви ҳажми жисмоний жиҳатдан 3,4 минг тоннани ташкил этиб, 2020 йилга нисбатан 2,2 баробар, 2019 йилга нисбатан эса 7 фоизга ўсди.

– 2021 йили Покистондан киви импорти жисмоний жиҳатдан 392 тоннани ташкил этди, бу 2020 йилга нисбатан 32 фоиз ва 2019 йилга нисбатан 5 фоизга кўпдир.

– Туркия Ўзбекистонга 368 тонна киви етказиб берди, бу 2020 йилга нисбатан 25 фоизга, 2019 йилга нисбатан 9 фоизга кўпдир.

Қайд этиш жоизки, EastFruit таҳлилчилари ушбу маҳсулотни Ўзбекистонда нафақат ички истеъмол учун, балки бошқа мамлакатларга экспорт қилиш учун ҳам етиштириш муваффақиятли бўлиши мумкинлигини бир неча бор таъкидлашган.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг 21 октябрида Ўзбекистон ҳукуматининг бир қатор мевалар, жумладан, киви импортини ҳам божхона тўловларидан озод қилиш тўғрисидаги қарори эълон қилинган эди.  Мамлакат ҳукуматининг ушбу қарори мазкур маҳсулотлар, жумладан, киви импорти ҳажми ошишига хизмат қилувчи омиллардан бири бўлиб хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин