Бош саҳифаЯнгиликларОзарбайжондан Россияга помидор экспорти ҳажми 25 фоизга камайди
Янгиликлар

Озарбайжондан Россияга помидор экспорти ҳажми 25 фоизга камайди

2021 йилнинг биринчи ярмида Озарбайжон 123,5 миллион долларлик 113 837 тонна помидор экспорт қилди. Бу кўрсаткич 2020 йилга нисбатан 23,6 фоизга кам, дея хабар бермоқда AzerNews.

Ҳисобот даврида Озарбайжон помидорининг асосий импортчиси Россия бўлди, унга Озарбайжондан помидор экспортининг 96,4 фоизи тўғри келди. Шундай қилиб, жорий йилнинг олти ойида Россия Озарбайжондан 109 705 тонна помидорни 121,5 миллион долларга импорт қилди. Россияга Озарбайжондан помидор экспорти 2020 йилнинг биринчи ярмига нисбатан 24,9 фоизга камайди.

2020 йилда Озарбайжон 201,3 миллион долларлик 187 539 тонна помидор экспорт қилди. Ўтган йили Озарбайжон помидорининг асосий импортчиси Россия бўлди, бу умумий экспортнинг 95,9 фоизини ташкил этди. 2020 йилда Озарбайжон Россияга 197,9 миллион долларлик 179 884 тонна помидор экспорт қилди.

2020 йилнинг 10 декабрида Россельхознадзор Россияга Озарбайжондан помидор ва олма импортини «пестицидларни маҳсулотлар таркибида олиб кирилиши ва тарқатилишининг олдини олиш зарурати» билан тақиқлаб қўйди. Шунга қарамай, Озарбайжон озиқ-овқат хавфсизлиги агентлиги ва тегишли идоралар Озарбайжондан Россияга помидор ҳамда олма экспортига қўйилган чекловларни бекор қилиш бўйича қўшма чоралар кўрмоқда.

Бугунги кунга келиб, Россиянинг тегишли органи Озарбайжонда фаолият юритаётган 187 та помидор ишлаб чиқарувчи компаниялардан импорт тақиқини олиб ташлади. Ҳозирги вақтда помидор экспорт қилишга рухсат берилган корхоналарнинг экспорт салоҳияти 329729 тоннани ташкил этмоқда. 2020 йилда бу кўрсаткич Россияга помидор маҳсулотларини экспорт қилиш ҳажмининг 184,5 фоизини ташкил этган.

Нефть ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган Озарбайжоннинг экспорт маҳсулотлари рўйхатида помидор экспорти ҳажми ўтган йили 201 миллион доллардан ошиб, иккинчи ўринни эгаллади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Хитой олма бозори: юқори захиралар, паст нархлар, умидсиз истиқбол

EastFruit

Янги суперфуд: украиналик фермерлар минглаб тонна маржондарахт мевасини экспорт қилмоқда

EastFruit

Перу голубика экспорти географияси Малайзия ва Ҳиндистон ҳисобига кенгайди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин