Бош саҳифаЯнгиликларЎтган бир йилда Фарғона вилоятида анор плантациялари майдони икки баробар ортди
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Ўтган бир йилда Фарғона вилоятида анор плантациялари майдони икки баробар ортди

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда анор етиштириш ва янги анор боғларини барпо этиш жадал суръатлар билан ортиб  бормоқда, мамлакатнинг биргина Фарғона вилоятида сўнгги бир йилда анор боғларининг умумий майдони икки баробардан зиёд, охирги тўрт йилда эса деярли уч баробар кенгайди, дея хабар бермоқда EastFruit экспертлари вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати маълумотларига таяниб.

Агар 2018 йили Фарғона вилоятида анорзорларнинг умумий майдони 861 гектарни ташкил этган бўлса, 2021 йилда бу кўрсаткич 1120 гектарга етди, 2022 йилга келиб эса ушбу вилоятдаги анорзорларнинг умумий майдони 2500 гектардан ошди. Яъни, ўтган бир йилда Фарғона вилоятида анор плантацияларининг умумий майдони 2,2 баробар, кейинги тўрт йилда эса 2,9 баробар кўпайди.

Шу билан бирга, Фарғона вилоятида анор етиштириш бўйича етакчи ҳудуд Қува тумани бўлиб, ушбу ҳудуддаги анор боғлари бутун вилоятдаги умумий майдоннинг қарийб 85 фоизини, яъни  2500 гектарнинг 2100 гектарини ташкил этади.

Жорий мавсумда Фарғона вилоятида 12 минг тоннага яқин анор етиштириш мўлжалланган.

Ўзбекистонда анор йиғим-терими мавсуми август ойининг иккинчи ярмида бошланади ва айни дамда у фаол паллада. Ушбу меванинг оммавий йиғим-терим мавсуми қизғин паллага кирган пайт, яъни, 2022 йилнинг 5 октябрь куни Ўзбекистоннинг энг йирик анор етиштирувчи вилоятларидан бири — Сурхондарёда Анор фестивали бўлиб ўтди.  Мазкур тадбир учун вилоятнинг Шеробод тумани танланди. Бу ерда анор етиштириш маҳаллий аҳолининг муҳим даромад манбаи бўлиб, беш минг нафардан зиёд киши анорчилик билан шуғулланади. Бугунги кунда туманда йилига 30 минг тоннадан ортиқ анор етиштирилмоқда.

Фестиваль давомида анор плантацияларига экскурсиялар, кўргазмалар, дегустациялар, анорни қайта ишлаш заводига ташриф, семинарлар, танловлар ва совринли ўйинлар ўтказилди.  Фестивалда Озарбайжон, Туркия, Корея, Хитой, Тожикистон, Афғонистон, Эрон каби мамлакатлар вакиллари ҳам иштирок этишди.

Ўзбекистонда бўлиб ўтган Биринчи анор фестивалидан фоторепортажни EastFruit материалида кўринг.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» мавзуидаги конференция видеоси EastFruit’да!

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин