Бош саҳифаЯнгиликларОрганик маҳсулот етиштириш қийин, лекин барибир даромадли
ВидеоДолзарбМахсусЯнгиликлар

Органик маҳсулот етиштириш қийин, лекин барибир даромадли

Органик саноат Украинада пайдо бўлганига кўп вақт ўтиб улгургани йўқ, бундан ташқари, агросаноатнинг бу йўналишини нишали деб аташ мумкин. Ҳозирча у Украина ва бошқа кўплаб мамлакатларда оммавийлик касб этмаган, лекин у ишлаб чиқарувчиларга эксклюзив бўлиш ва ўз имкониятларини сезиларли даражада кенгайтиришда кўмаклашиши мумкин, деб ёзмоқда SEEDS нашри.

Ушбу фикрни АМVEL s.r.о.(Чехия)нинг экспорт ва импорт бўйича директори Дмитро БульбахРезаворлар ва мева-сабзавотларни шок усулида музлатиш — 2023: бозор шарҳи, инвестиция ва истиқболлар” деб номланган халқаро онлайн конференцияда билдирди.

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ва ЕТТБ кўмагида EastFruit — мева-сабзавот бизнеси бўйича таҳлилий платформа томонидан ташкил этилган мазкур тадбир Sapienza.media платформасида бўлиб ўтди.

«Органика. Бу ерда мен барча ижобий ва салбий жиҳатларни тарозига қўйишни истамайман. Мен  шунчаки имкониятлар ва, албатта, мажбуриятлар мавжудлигини айтмоқчиман.  Имкониятлар ҳақида гапирадиган бўлсак, айни пайтда органикада рақобат нисбатан камроқ. Чунки айнан мажбуриятлар туфайли кўпчилик биомаҳсулотлар етиштиришдан бош тортмоқда. Бироқ, органик бозор — барқарор бозор. Бундан ташқари, бундай маҳсулотлар ҳажми кам бўлгани сабабли, реализация билан боғлиқ муаммолар ҳам камроқ. Негаки, агар конвенциянинг катта ҳосили бўлса ва буни ҳамма, ҳар ерда қилса, рақобат юқорироқ бўлади«, дейди Дмитро Бульбах.

Мажбуриятлар ҳақида гапирадиган бўлсак, чехиялик тадбиркорнинг сўзларига кўра, улар кам эмас. Бу янада ривожланган таҳлиллар ҳам бўлиб, бунинг учун маҳсулотлар хорижий лабораторияларга юборилиши керак. Ва микробиология ва пестицидлар учун чуқурроқ текширувлар зарур.

Бу нафақат Украина, балки бутун жаҳонда органик маҳсулот ишлаб чиқарувчиларга қўйиладиган талабдир. Резаворларнинг ҳар килограмми учун мижоз бир килограмм қоғоз олади, дейди Дмитро Бульбах. Бироқ, барча ҳаракатлар фойда билан қопланади.

Органика — бу замонавий тенденциялардан хабардор бўлиш имконияти. Ҳозир Eвропада органика модаси фаол ривожланмоқда. Супермаркетлардаги органик маҳсулотлар пештахталари йилдан-йилга кенгайиб бормоқда.  Одамлар аста-секин органика соғломроқ эканини ўрганишмоқда.  Ижтимоий тармоқларда органик маҳсулотлар ҳамма жойда тарғиб қилинади – бугунги кунда бу трендга айланган”, дейди тадбиркор.

Бундан ташқари, органика — бу янги бозорларнинг очилиши демак, дея қайд этди Дмитро Бульбах.  Кўпгина мамлакатлар агросаноатнинг ушбу соҳасини ривожлантиришни қўллаб-қувватламоқда, дотациялар ҳам, грантлар ҳам мавжуд. Ушбу йўналиш ривожи Болгарияда ҳам, Украинада ҳам мамнуният билан қабул қилинади.  Дмитро Бульбах ва бошқа спикерларнинг «Резаворлар ва мева-сабзавотларни шок усулида музлатиш — 2023: бозор шарҳи, инвестиция ва истиқболлар» деб номланган онлайн конференциядаги нутқини ушбу видеода томоша қилинг:

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Маrlena қизил смородина бозорида янги лидерга айланадими?

EastFruit

Марказий Осиё боғбонлари қора смородинани йошта билан, қизилини эса калина билан адаштиришмоқда!

EastFruit

Музлатилган резавор ва мевалар бозори 2023/24 йилги мавсумга тайёрми?

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин