Бош саҳифаЯнгиликларОнлайн-конференция: «Марказий Осиё мевалари, ёнғоқ ва сабзавотлари»
ДолзарбЯнгиликлар

Онлайн-конференция: «Марказий Осиё мевалари, ёнғоқ ва сабзавотлари»

COVID-19 ва Марказий Осиё мева-сабзавот бизнеси – билимлар ҳамда алоқалар бўшлиғини қандай тўлдириш мумкин?

Онлайн-конференция мева-сабзавот бизнесидаги глобал технологик тенденциялар, жаҳон ва минтақа мева-сабзавот савдосидаги энг долзарб трендлар, шунингдек, давом этаётган глобал коронавирус пандемияси шароитида Марказий Осиё мамлакатлари ишлаб чиқарувчилари учун ишбилармонлик алоқаларини яратиш усулларига бағишланади. «Марказий Осиё мевалари, ёнғоқ ва сабзавотлари» деб номланган мазкур тадбир жорий йилнинг 8 июнь санасида бўлиб ўтади.

EastFruit халқаро платформаси БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФAО) ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки (EBRD) кўмагида ушбу тадбирни ташкиллаштирди.

Онлайн конференция Zoom платформасида бўлиб ўтади. Махсус ҳавола орқали олдиндан рўйхатдан ўтиш конференциянинг асосий талабидир. Рўйхатдан ўтишга Марказий Осиё ишлаб чиқарувчилари ва экспортчилари таклиф қилинади.

Тадбир Тошкент, Душанбе ва Aшхобод вақти билан соат 14.00 да,  Нур-Султон ва Бишкек вақти билан соат 15:00 да бошланади.

Маълумки, мева-сабзавот секторида мунтазам равишда янги имкониятлар пайдо бўлиб туради. Мисол учун, голубика ва авокадони олайлик. Уларнинг ҳар иккиси ҳам илгари деярли номаълум бўлган, ҳозир эса ҳамма жойда етиштирилаётган, экспорт бўйича энг йирик ўнталик позицияга кирган маҳсулотлардир. Биргина авокадо экспортининг ўзи йилига 720 миллион долларга ўсмоқда. Мева-сабзавот, резавор ва ёнғоқ тоифаларида ҳам шунга ўхшаш мисоллар жуда кўп. Ва ушбу жараён ҳеч қачон бир жойда тўхтаб турмайди, аксинча, кейинги йилларда ҳатто шиддатли тус олди. Фақат коронавирус пандемияси туфайлигина вазият бироз сустлашиб, ўзаро фикр алмашиш даражаси пасайди, холос.

Биз, ушбу бўшлиқни тўлдиришга ҳаракат қиламиз! Aхир, EastFruitнинг таҳлилчилар жамоаси шу вақт мобайнида Марказий Осиё мамлакатларининг имкониятларини муносиб баҳолаган ҳолда  барини ҳар томонлама чуқур таҳлил қилди. Ҳа, биз камида 10 хил экинни биламиз. Ушбу ўсимликлар минтақада етиштирилса, анъанавий ўрик, узум, қуритилган мева кабилардан кўпроқ фойда келтириши мумкин.

COVID-19 пандемияси даврида Марказий Осиё учун қандай бозор “ниша”лари пайдо бўлди? «Ниша», «ниша маҳсулоти» ўзи нима? Бу хусусда ФAОнинг халқаро маслаҳатчиси Бахтиёр Aбдувоҳидов (Тожикистон) онлайн-конференцияда батафсил маълумот беради.

Технологик тараққиётни тўхтатиб қолиш имконсиз. Трактор отлар ўрнини эгаллади, иссиқхоналарда гилос етиштирилмоқда… Хўш, одамларнинг ўрнини-чи, нима боса олади? Роботларми,  дронларми? Иссиқхоналарда олма ҳам етиштира оламизми?

Келажакка бир қур кўз ташлаб, яқин 10-15 йил ичида Марказий Осиё мева-сабзавот бизнесини қандай технологиялар қай тарзда ўзгартиришини билмоқчимисиз? Унда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ФAО (Рим, Италия) Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти инвестициялар департаменти иқтисодчиси Aндрий Ярмак тақдимотини тингланг.

Коронавирус пандемияси мева-сабзавот бизнесининг иштирокчиларини билим, тажриба, ўзаро фикр алмашув ва янги ишбилармонлик алоқаларини ўрнатишдан маҳрум қилди. Халқаро кўргазмалар, савдо миссиялари, ўқув сафарлари, конференциялар ва форумлар ўтказилишига катта тўсиқ бўлди. Табиийки, бу савдо жараёнига салбий таъсир кўрсатмоқда. Зеро, мева-сабзавот савдоси ғалла, ўсимлик мойи, мойли экинлар, шакар ва бошқа товарлар савдоси билан таққослаганда жуда ҳам фрагментлашган ҳисобланади. Мева-сабзавот сегментида ишлаб чиқарувчи ҳам, экспортчи ҳам, импортчи ҳам бошқа соҳаларга нисбатан кам ва бозор иштирокчилари бир-бирини топиши анчайин қийин.

Биз сизга жаҳон мева-сабзавот сегментининг энг тренд маҳсулотлари, шунингдек, Марказий Осиёда мева, сабзавот ва ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ушбу тенденциялардан даромадни ошириш йўлида қандай фойдаланишлари мумкинлиги ҳақида гапириб берамиз! ФAО халқаро маслаҳатчилари – Катерина Зверева (Украина) ва Катерина Побережная (Грузия) нутқлари айни мавзуга бағишланган.

Шунингдек, биз, барча иштирокчиларга EastFruit платформаси тақдим этаётган энг фойдали маълумотлар – маҳсулот ишлаб чиқаришда муваффақият қозонишнинг муҳим воситалари, хусусан, савдо-сотиқ ва бозордаги нархлар ўзгаришини кузатиб бориш имкониятини берамиз. Ушбу мавзуда ФAО халқаро маслаҳатчиси Aндрей Панкратов (Украина)  тақдимот ўтказади.

Дастур билан бу ерда танишишингиз мумкин.

Бонус сифатида тизимли экспортнинг минимал мезонларига жавоб бера оладиган ишлаб чиқарувчи – иштирокчиларнинг ҳар бири учун жаҳоннинг 50 мамлакатидаги потенциал импортёрлардан иборат аудиторияли платформалар – EastFruit, YouTube, Linkedln, Теlegram, Facebook, Тwitterда бепул промоушн ташкиллаштирамиз!

Онлайн-конференция давомида мева, сабзавот ва ёнғоқ бўйича биринчи халқаро Ёпиқ эксклюзив савдо клуби тақдимоти ўтказилади. Клуб мезонларига жавоб бера оладиган трейдерлар ва ишлаб чиқарувчилар учун унга қўшилиш имконияти берилади.

Тадбир Тошкент, Душанбе ва Aшхобод вақти билан соат 14.00 да,  Нур-Султон ва Бишкек вақти билан соат 15:00 да бошланади.

Мана бу ҳавола орқали рўйхатдан ўтиш мумкин.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Марказий Осиё боғбонлари қора смородинани йошта билан, қизилини эса калина билан адаштиришмоқда!

EastFruit

Ер ости томчилатиб суғориш усули Ўзбекистон агробизнесини тубдан ўзгартириши мумкин

Andriy Yarmak

Нетхауслар ёз фаслида экспорт сифатли бодринг ва помидор етиштириш муаммосига ечим бўлиши мумкин

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин