Бош саҳифаЯнгиликларНега Молдовада мевали боғлар кам барпо этилмоқда?
Долзарб Махсус Янгиликлар

Нега Молдовада мевали боғлар кам барпо этилмоқда?

Қишлоқ хўжалигида интервенциялар ва тўловлар агентлиги (АIPA) маълумотларига кўра, 2021 йили Молдовада атиги 1,9 минг гектар янги боғлар барпо этилган. Аввалги йиллар билан таққослаганда: 2020 йилда – 2,3 минг гектардан бироз кўпроқ, 2019 йилда эса 3,3 минг гектар. Хусусан, уруғли мева боғлари 2021 йили қарийб 1,1 минг гектар (2020 йилда – 1 минг гектар), данакли мева боғлари – 804 гектар (2020 йилда – 1,3 минг гектар) барпо этилган.

Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, сўнгги беш йил ичида мамлакатда эски боғларни бузиш (илдизи билан қўпориб ташлаш) суръати янги плантациялар барпо этиш кўрсаткичидан ошиб кетган.  Натижада, масалан, Молдовада олма боғлари майдони шу даврда қарийб 3 минг гектарга қисқариб, натижада 49 минг гектарни ташкил қилмоқда.

Қишлоқ хўжалиги ташкилотлари мутахассисларининг фикрича, янги боғларга сармоя киритиш тўхтатиб турилишининг асосий сабаби, авваллари фақат миллий нав реестрига киритилган мевали экинларни етиштирган фермерларгина инвестициядан кейинги субсидияларни олиш ҳуқуқига эга эди. Шунга кўра, жаҳон бозорида машҳур, бироқ, Молдова давлат тузилмалари томонидан рухсат этилмаган мева ва узум навлари плантацияларини барпо этаётган фермерлар давлат молиявий ёрдамидан маҳрум бўлган. Ўтган йилнинг охири ва жорий йил бошида маҳаллий қонунчилик базасига ушбу чекловни бекор қилувчи ўзгартиришлар киритилди (Европа Иттифоқида расман тан олинган навларни Молдовада автоматик равишда қонунийлаштириш). Шунга қарамай, мамлакатда “ноқонуний” усулда экилган янги хорижий навдаги мева ва узумлар етиштириладиган боғлар маҳсулотларини қонунийлаштиришда бир қанча тўсиқлар мавжуд.

Яна бир муҳим сабаб – пандемия ва энергия инқирози келтириб чиқарган ижтимоий-иқтисодий оқибатлардир.  Хусусан, Молдовада мева етиштириш харажатлари (пестицидлар, ўғитлар, экин материаллари, малакали ишчи кучи) кескин ошган.

Шуни инобатга олган ҳолда боғдорчилик сектори операторларининг фикрига кўра, 2022 йилда янги плантациялар яратишга инвестициялар ҳажми ошмайди. Қолаверса, маблағларнинг асосий қисми, эҳтимол, мавжуд плантацияларни модернизациялаш (масалан, дўл ва ёмғирга қарши тизимлар, суғориш) ва йиғим-теримдан кейинги инфратузилмага йўналтирилади. Истисно, олхўри ва узум ишлаб етиштириш (лекин, асосан, техник навлар) сегментида бўлиши мумкин.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Молдова шимолидаги данакли мева боғлари совуқдан катта зарар кўрди

EastFruit

Халқаро ташкилотлар Молдова фермерларига анъанавий энергия манбаларига қарамликни камайтиришда ёрдам беради

EastFruit

Молдовада вертикал фермер хўжаликлари учун инвестиция йўналтиришга қизиқиш кескин ошди (видео)

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин