Бош саҳифаЯнгиликларНега Эрон хандон писта экспортини рекорд даражада қисқартирди?
Янгиликлар

Нега Эрон хандон писта экспортини рекорд даражада қисқартирди?

Иқлим ўзгариши Эронда кучли қурғоқчиликка олиб келди. Мамлакат ҳудудининг 85 фоизи “қурғоқчил” ёки “ярим қурғоқчил” ҳудуд ҳисобланади. Мазкур омил хандон писта етиштириш ва уни экспорт қилиш қисқаришига олиб келди.  Бу ҳақида Fructidor.com сайтига таяниб, Fruit-inform хабар бермоқда.

ICC (Эрон кооперативлар палатаси) маълумотларига кўра, жорий Эрон календарь йилининг дастлабки 10 ойида (2022 йил 21 мартдан – 2023 йил 20 январгача) мамлакат 46 минг тоннадан сал кўпроқ хандон писта экспорт қилган. Бу ҳажм бутун 2021-22 йилги мавсум давомида экспорт қилинган 135 322 тоннага нисбатан жуда паст кўрсаткич. Аввалроқ, 2020/2021 йилги мавсумда 203 637 тоннага яқин маҳсулот реализация қилинган эди.

Экспорт қисқариши кучли қурғоқчиликка олиб келувчи ва хандон писта етиштиришга таъсир қилувчи иқлим ўзгариши оқибатларининг натижасидир.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистонда пиёз экспортига қўйилган чекловлар бекор қилинди

EastFruit

Папайя жаҳонда тобора оммалашиб бормоқда — асосий экспортёр ва импортёрлар ким?

EastFruit

2023 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистондан оқ бошли карам экспорти 2,4 баробар камайди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин