Бош саҳифаЯнгиликларНавоий вилоятида лаванда ва наъматак мойларини ишлаб чиқариш бўйича йирик лойиҳа амалга оширилмоқда
МахсусЯнгиликлар

Навоий вилоятида лаванда ва наъматак мойларини ишлаб чиқариш бўйича йирик лойиҳа амалга оширилмоқда

Навоий вилояти Нурота туманида умумий майдони 500 гектарлик плантацияларда лаванда ва наъматак ўсимликларини етиштириб, уларни қайта ишлаш орқали ушбу ўсимликлар мойи ишлаб чиқариш бўйича йирик лойиҳа амалга оширилмоқда. Мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 2,5 миллион долларга тенг, дея хабар бермоқда EastFruit экспертлари.

«FHH GARDEN FLOWER» МЧЖ ташаббуси билан амалга оширилаётган мазкур лойиҳа икки босқичдан иборат. Биринчи босқич ер унумдорлигини ошириш, суғориш тизимларини ўрнатиш, лаванда ва наъматак плантациялари барпо этишни ўз ичига олади. Биринчи босқич қиймати 1 миллион доллар бўлиб, бунда 10 та доимий ва 70 та мавсумий иш ўрни яратиш режалаштирилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.

Биринчи босқични тўлиқ амалга ошириш муддати — 2024 йилнинг декабрь ойи.

Иккинчи босқичда лаванда ва наъматакдан мой олиш линияларини қуриш, монтаж қилиш ва ишга тушириш кўзда тутилган. Ушбу босқичнинг қиймати 1,5 миллион долларни ташкил этади ва унда 20 та доимий ҳамда 150 та мавсумий иш ўрни яратиш режалаштирилган. Иккинчи босқични амалга ошириш муддати — 2027 йилнинг декабрь ойи.

Корхонада йилига 25 минг литр лаванда ва наъматак мойи ишлаб чиқарилади ва маҳсулотларнинг 100 фоизи экспорт қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда “лаванда нишаси” 2020 йилдан ўзлаштирила бошланган.  2020 йилнинг июнь ойида Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманида 110 гектар майдонга 1 миллион туп лаванда кўчати экилди.  Ушбу плантациялар соҳиби — “АLIHAN ORGANIC AGRO LLC” МЧЖ хорижий корхонаси лаванда плантациялари майдонини 500 гектаргача кенгайтиришни режалаштирган эди.

2021 йил бошида Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманида 40 гектарлик ерда лаванда плантацияларини барпо этиш бошланган. Худди шундай иккинчи плантация Наманган вилоятида тахминан “Косонсой-фарм” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида ташкил этилиши режалаштирилган эди.

2021 йилнинг 6-16 июнь кунлари Ўзбекистоннинг Фарғона вилояти Учкўприк туманида Марказий Осиёдаги биринчи лаванда фестивали ўтказилди. Ушбу тадбир ҳақида батафсил қуйидаги материалда ўқинг.

EastFruit

East Fruit таҳлилий платформасида чоп қилинган мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат ушбу материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Мазкур сайт саҳифаларида жойлаштирилган шарҳлар ҳамда блоглар муаллифларининг фикрлари таҳририят нуқтаи назари, фикри ва позициясини ифода этмаслиги мумкин.

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» мавзуидаги конференция видеоси EastFruit’да!

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин