Бош саҳифаЯнгиликларМолдовалик фермерлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашнинг Австрия тажрибасини ўрганишмоқда
Янгиликлар

Молдовалик фермерлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашнинг Австрия тажрибасини ўрганишмоқда

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш йўналишида фаолият кўрсатувчи 12 та маҳаллий компания вакиллари Австрияга ўқув сафарларида иштирок этмоқда, деб хабар берди МОЛДПРЕС.

Қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи мазкур 12 та қишлоқ хўжалиги компаниялари учун Австрияга хизмат сафари «Молдовада самарали қишлоқ хўжалиги» лойиҳаси доирасида (USAID кўмагида амалга ошириладиган лойиҳа) Молдова Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан ташкил этилди. Сафар 2021 йилнинг 20-24 сентябрь кунларига мўлжалланган эди.

Молдова компаниялари қишлоқ хўжалиги бозорини кенгайтириш, ноу-хауларни ўзлаштириш, тажриба алмашиш ва мавжуд муаммоларни ҳал қилишдан манфаатдордир.

Молдова делегациясида Австрия компанияларига гуруҳ бўлиб ташриф буюриш, шунингдек, аниқ белгиланган манфаатларга мувофиқ, индивидуал учрашувлар ўтказиш дастури мавжуд.

Молдова Савдо-саноат палатаси Австрия Федерал Иқтисодиёт палатаси билан 20 йилдан зиёд вақт давомида ҳамкорлик қилиб келмоқда. Бу вақт ичида Австрияда ҳам, Молдова Республикасида ҳам кўплаб иқтисодий миссиялар ташкиллаштирилди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Грузияда бодомни қайта ишлайдиган илк завод фаолият бошлайди

EastFruit

Бугунги кунда нишали резаворлардан қай бирини етиштирган маъқул? (видео)

EastFruit

Молдовада резаворлар ва асал фестивали яна давом этади

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин