Бош саҳифаЯнгиликларМолдовалик фермерлар хўраки узум экспортига тайёргарлик кўришмоқда
Янгиликлар

Молдовалик фермерлар хўраки узум экспортига тайёргарлик кўришмоқда

Молдова Республикасида узум ҳосили юқори бўлиши кутилмоқда. Мутахассисларнинг прогнозларига кўра, биргина «Молдова» нави 100 минг тоннагача йиғиб олинади. Унинг катта қисми экспортга йўналтирилади, бунинг учун нафақат юқори сифатли маҳсулот, балки импортёр талабларига мувофиқ қадоқлаш ҳам зарур.

Костешти қишлоғида яшовчи Олег Мереакр мамлакатда техник жиҳатдан мукаммал жиҳозланган узумзорлардан бирининг соҳиби – у суғориш тизими, ўз метеостанцияси ва ҳимоя қопламасига эга.

“Бу йил ҳаво совуқ бўлгани учун ҳосил йиғим-терими деярли бир ойга кечикди. Ўтган йили ёмғир ҳосил йиғимини қийинлаштирган пайт биз ҳимоя тизимини ўрнатдик. Умид қиламанки, узум бошларида шакар кўпроқ бўлиши учун ҳимоя тизими  бироз иссиқни таъминлайди. Ана шунда узум сифати яхши бўлади», дейди фермер.

Хўраки узум етиштирувчилар ассоциациясида қайд этилишича, ҳосил мўл-кўл бўлиши прогноз қилинаётганига қарамай, фермерлар уни йиғиб олиш ва қадоқлашни тўғри йўлга қўймаса, катта йўқотишларга дуч келиш хавфи бор, деб ёзмоқда Publika.md.

Узум етиштирувчилар ассоциацияси президенти Георгий Габернинг сўзларига кўра, Молдовадаги узум етиштирувчилар Европа Иттифоқига ҳам, Россия Федерациясига ҳам маҳсулот етказиб беради. Баъзи бозорларда талаблар жуда қатъий ва узумни йиғиш, қадоқлаш ҳамда оғирлигини ўлчашда хатоларга йўл қўймаслик керак.

Экспорт кўп фермерлар учун оғриқли мавзу, лекин баъзи ютуқлар бор. Бир неча кун ичида АҚШга 17 тоннага яқин Молдова узумлари етказиб берилади.

“Аввалига биз экспортга бешта контейнер йўллаймиз. Нархи яхши, бир доллар, транспорт харажатларини харидор тўлайди. Умид қиламанки, биз узумни арзон эмас, фақат қиммат сотамиз», дейди фермер Мария Видрашко.

Шунингдек, Бирлашган Араб Амирликларида ҳам Молдова узумига қизиқиш бор.

«Молдова узумлари Дубай бозорида ушбу маҳсулот йўқ пайтда пишиб етилади. Бу йил Дубайда «Expо 2020″ номли катта кўргазма ўтказилади, унда кўплаб мамлакатлар вакиллари иштирок этишади. Шу муносабат билан Молдова узумини нафақат Дубай аҳолиси, балки бошқалар ҳам татиб кўриши учун юбориш ғояси пайдо бўлди», деб қайд этилди ассоциацияда.

Йил бошидан буён Молдова фермерлари жаҳоннинг қарийб 20 мамлакатига 24 тоннадан зиёд узум экспорт қилишди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин